Авторизация
Сўровнома

Рухсат бериш хусусиятига эга электрон хизматларимиздан фойдаландингизми?

Category: Сўровнома, Умумий овозлар сони: 30



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 2

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print80

Янги ҳисоблагичларнинг ўрнатилаётгани истеъмолчи ва электр таъминоти корхонаси ўртасида қатор қулайликларни яратмоқда


 

Президентимизнинг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан Жанубий Кореянинг “КТ Корпоратион” компанияси билан ҳамкорликда Бухоро вилоятида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимни жорий этиш ишлари (ЭЕҲО ва НҚАТ) босқичма-босқич режа асосида олиб борилмоқда.

 

Бу ҳақида ЎзА хабар беради.

 

Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимининг жорий этилаётгани истеъмолчи ва электр таъминоти корхонаси ўзтасида бир қатор қулайликларни яратмоқда.

 

Хусусан, аҳоли томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловларни олдиндан амалга оширилиши, электр энергияси истеъмоли ва техник йўқотишларнинг назоратини олиб бориш, истеъмолчиларга узлюксиз ва сифатли электр энергияси етказиб бериш, режали ва авариявий ўчишлар ҳақида истеъмолчиларни олдиндан огоҳлантириш, қарздор истеъмолчиларни якка тартибда тармоқдан ажратиш ҳамда тармоқда меъёрдан юқори кучланиш пайдо бўлганда истеъмолчиларнинг электр жиҳозларини ҳимоялаш имконияти яратилади.

 

Бундай имкониятларни кенг тадбиқ этиш мақсадида, Бухоро шаҳри, Ғиждувон, Когон ва Пешку туманларида истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари бошлаб юборилди.

 

Бухоро шаҳрида жами 79942 нафар истеъмолчи бўлиб, шундан 66722 та электр ҳисоблагич алмаштирилди, 518 та консентратор ускунаси ўрнатилди. Ғиждувон туманида 62193 нафар истеъмолчи бўлиб, 55317 та электр ҳисоблагич алмаштирилди, 334 та консентратор ускунаси ўрнатилди. Қоровулбозор туманида эса жами 4 537 нафар истеъмолчига 100 фоиз электр ҳисоблагичлар ва 79 та консентраторлар ўрнатилди. Когон туманида 34839 истеъмолчи бўлиб, шундан 4273 та замонавий электр ҳисоблагич алмаштирилди ва 32 та консентратор ускунаси ўрнатилди. Пешку туманида 24341 истеъмолчи бўлса, шундан 4007 та электр ҳисоблагич ҳамда 38 та консентратор ускунаси ўрнатилди.

 

Бухоро шаҳар электр таъминоти корхонасида (ЭЕҲО ва НҚАТ) тизимини жорий этиш натижасида 71323 маиший истеъмолчилардан 66 335 та (93 фоиз) электр ҳисоблагичлари алмаштирилди, шундан 53835 таси АМИ дастурига уланди.

 

Натижада, 2019 йил 1 январ ҳолатида дебитор қарздорлик 4 015,0 млн. сўмни ташкил қилган бўлса, бу кўрсатгич 01 июн ҳолатида 3 261,4 млн.сўмни яъни, 753,6 млн.сўмга камайишга эришилди.

 

Ўтган даврларда СМС кўрик натижасида аҳоли истеъмолчиларига ҳисобланган электр энергияси ўртача бир ойда 10 530,0 минг.кВт.соатни ташкил этган бўлса, янги замонавий электр ҳисоблагичлар этилгандан сўнг, ойига 12 869,6 минг.кВт.соатни яъни, 2 339,6 минг.кВт.соат 22 фоизга ошди. Етказиб берилган электр энергияси учун ундирилган маблағ ўртача бир ойда 2 146,0 млн.сўмни ташкил этган бўлса, тизим ишга туширилгач эса бу кўрсатгич 3 354,0 млн.сўм яъни 1 208,0 млн.сўмга кўпайишига эришилди.

 

Алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу замонавий электр ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари эвазига бепул ўрнатиб берилмоқда.

 

2018-2021 йиллар давомида босқичма-босқич Бухоро вилоятидаги барча истеъмолчиларга замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиб берилади.

 

 

 

ЎзА

 

 



<<  Асосий саҳифа