Авторизация
Сўровнома

Рухсат бериш хусусиятига эга электрон хизматларимиздан фойдаландингизми?

Category: Сўровнома, Умумий овозлар сони: 27



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 1

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print249

Истеъмолчилар тариф гуруҳларини тўғри қўлланишига эътибор қаратиш таъминотчи корхона учун долзарб вазифадир


 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сонли “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-тамойилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг 1-иловаси талаби билан амалда кучда бўлган «Электр билан иситиш мақсадида электр энергиясидан фойдаланишни келишиш тартиби тўғрисида Низом» бекор қилинди.

Тадбиркорларга енгиллик яратиш мақсадида, фармон иловасида кўрсатилгани бўйича, ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида электр энергиясидан иситиш мақсадида фойдаланишда оширилган нархдаги тарифларни қўлланиши ҳисобига электр энергиясидан иситиш мақсадида фойдаланишни келишиш тартиби бекор қилинганлиги кўрсатилган.

 

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ҳозирги кунда IV гуруҳ истеъмолчилари яъни, “I ва II-тариф гуруҳлари истеъмолчилари томонидан технологик мақсадда электр иситиш, шунингдек биноларни иситиш, иссиқ сув таъминоти ва овқат тайёрлашда фойдаланилган электр энергияси учун” 350 сўм тўлов қилиниши кўрсатилган. Бунда, II-тариф гуруҳи истеъмолчилари томонидан фойдаланилган электр энаргияси учун амалга ошириладиган тўловга нисбатан ҳозирги кунда 19 сўм қимматроқ эканлиги кўринади.

 

Оширилган нархдаги тарифларни қўллаш истеъмолчи томонидан ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш, энергия ресурсларини иқтисод қилишга қаратилган тадбирларни қўлланиши мақсадида йўлга қўйилганлигидан келиб чиқиб, энергия таъминоти корхоналари мажбурий ижро бюро ходимлари билан биргаликда тариф гуруҳларини тўғри қўлланиши, IV гуруҳ истеъмолчиларини алоҳида ҳисоблагичлар ўрнатилган ҳолда шартномаларда кўрсатилишинини йўлга қўйишлари лозим.

 

 

 

 

Қ.Холмирзаев,

“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Қашқадарё ҳудудий бўлими етакчи мутахассиси   

 

                                  




<<  Асосий саҳифа