Авторизация
Сўровнома

Рухсат бериш хусусиятига эга электрон хизматларимиздан фойдаландингизми?

Category: Сўровнома, Умумий овозлар сони: 18



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 2

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print450

Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг қачон ишга тушиши маълум қилинди


 

Россиянинг “Лукойл” компанияси Бухородаги Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг иккинчи навбатини тўрт ой олдин, яъни шу йил апрель ойида ишга туширишни режалаштираяпти.

Бу ҳақида Халқ сўзи-Онлайн хабар беради.

 

Тошкент шаҳрида “Ўзбекнефтегаз” АЖ билан “Лукойл” компанияси раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда ушбу заводни ишга тушириш маросими муддати, табиий газ экспорти бўйича ўзаро ҳисоб-китоб, “Лукойл” директорлар кенгаши йиғилишини Бухорода ўтказиш, ушбу компания раҳбарларининг Ўзбекистонга ташрифи масалалари муҳокама қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, Қандим лойиҳасини амалга ошириш 2004 йилда бошланган. У “Қандим-Ҳавзак-Шоди-Қўнғирот” маҳсулотини тақсимлаш тўғрисидаги битим доирасида Қандим газконденсат конлари гуруҳини ўзлаштиришни назарда тутади. Ушбу гуруҳга Қандим, Қувачи-Олот, Оққум, Парсанкўл, Хўжа ва Ғарбий Хўжа каби олтита газконденсат кони киради. 

 

2015 йил февраль ойида “Лукойл” ва “Hyundai Engineering” ўртасида Қандим газни қайта ишлаш мажмуасига асбоб-ускуналарни етказиб бериш ҳамда қурилиш ишларини олиб бориш бўйича умумий қиймати 2,66 млрд. АҚШ долларилик шартнома имзоланганди.

 

Мажмуанинг бунёд этилиши ишларига эса 2016 йилда киришилган бўлиб, унинг бир йилда 4,05 млрд. метр куб газни қайта ишлаш қувватига эга биринчи навбати ўтган йил ноябрь ойида ишга туширилди. Мазкур лойиҳанинг умумий қуввати 8,1 млрд. метр кубга тенг. 

 

 

 




<<  Асосий саҳифа