Авторизация
Сўровнома

Рухсат бериш хусусиятига эга электрон хизматларимиздан фойдаландингизми?

Category: Сўровнома, Умумий овозлар сони: 20



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 7

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print352

Маъмурий регламентлар тасдиқланди


 

Электр, газ, иссиқлик ва сув таъминоти ва сув чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Бу ҳақида Халқ сўзи-Online хабар беради.

  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги (ВМҚ-256, 05.04.2018 й.) қарори қабул қилинди. 

 

Ушбу қарор билан: 


Юридик ва жисмоний шахсларни электр, газ, иссиқлик ва сув таъминоти ва сув чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди.

 

Маъмурий регламентларга мувофиқ:


2018 йил 1 апрелдан бошлаб  истеъмолчилар электр, газ, иссиқлик ва сув таъминоти ва сув чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади;

 

истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди;

 

электр, газ, иссиқлик ва сув таъминоти ва сув чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун давлат хизматларини кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

 

Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган электр таъминоти шартномаси тушгандан сўнг бир соат ичида бу ҳақида истеъмолчини ахборот- коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади, деб ёзади Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали.

 

 

 




<<  Асосий саҳифа