Авторизация
Сўровнома

Рухсат бериш хусусиятига эга электрон хизматларимиздан фойдаландингизми?

Category: Сўровнома, Умумий овозлар сони: 29



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 6

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print708

Коррупция- иқтисодиётга тўсиқ


 

“Ўздавэнергоназорат” Давлат инспекциясининг Наманган ҳудудий бўлими биносида  инспекциянинг Андижон, Наманган ва Фарғона ҳудудий бўлимлари ходимлари иштирокида “Назорат органларида коррупциянинг келиб чиқиши ва уни олдини олиш масалалари” мавзусида семинар ўтказилди.

 

Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг “Коррупция-миллий хавфсизликка таҳдид” мавзусидаги тадбирлар жадвалига мувофиқ ўтказилган мазкур семинарда Наманган вилоят Адлия бошқармаси мутахассиси Ш. Абдуллаева ва “Ўздавэнергоназорат” Давлат инспекцияси марказий аппарати бўлим бошлиғи А. Тўраев ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

 

Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги “Мухандислик-комуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” ги 256-сонли қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламент ҳақида  атрофлича тушунчалар берилди.

 

Мазкур ҳужжатда кўрсатилган вазифаларни бажаришда коррупцияни олдини олиш масалаларига асосий эътибор берилганлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилди.

 

Семинар иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига етарли жавоблар олдилар,  фикрлари билан ўртоқлашдилар.

                                                                      

                                                                                             

О. Камолиддинов,

“Ўздавэнергоназорат” Давлат инспекцияси Наманган ҳудудий бўлими инспектори

 




<<  Асосий саҳифа