Авторизация
Сўровнома

Рухсат бериш хусусиятига эга электрон хизматларимиздан фойдаландингизми?

Category: Сўровнома, Умумий овозлар сони: 7



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 1

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print302

Энергия самарадорлигини ошириш учун 200 млн доллар ажратилди


 

Жаҳон банки Ўзбекистондаги корхоналарнинг энергия самарадорлигини ошириш учун 200 млн доллар ажратди.

 

Бу ҳақида Daryo.uz хабар беради.

 

 

 

Жаҳон банки директорлар кенгаши 30 январь куни «Саноат корхоналари энергия самарадорлигини ошириш. 3-босқич» лойиҳасини тасдиқлади. Лойиҳа Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (Жаҳон банки гуруҳига киради)нинг 200 миллион доллар ҳажмидаги қарзи ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Ушбу лойиҳанинг 2010 ва 2013 йилларда тасдиқланган 1 ва 2-босқичлари маҳаллий банклар томонидан махсус кредит линиялари жорий этилишига имконият яратган эди. Жаҳон банки томонидан молиялаштириш доирасида 31 та йирик давлат саноат корхоналари ишлаб чиқариш жараёнига энергия тежовчи замонавий технологияларни киритиш учун жами 125 миллион долларлик кредитларга эга бўлган эди. Натижада 2017 йил охири ҳолатига кўра, ушбу инвестициялар 358 гигаватт-соат энергия эквивалентидаги тежамкорликка ҳамда атмосферага чиқариладиган карбонат ангидрид газини йилига 583 минг тоннагача камайтиришга имкон яратди.

 

3-босқич йирик саноат корхоналари ҳамда кичик ва ўрта корхоналар учун энергия тежовчи технологияларга инвестиция киритиш мақсадида қўшимча молиялаштиришни тақдим этади. Учинчи босқич доирасидаги инвестициялар яна 386 гигаватт-соат энергияни тежаш ва карбонат ангидрид газининг атмосферага чиқишини йилига 799 минг тоннагача камайтиришга ёрдам бериши кутилмоқда.

 

 

Daryo.uz

 




<<  Асосий саҳифа