Авторизация
Сўровнома

Рухсат бериш хусусиятига эга электрон хизматларимиздан фойдаландингизми?

Category: Сўровнома, Умумий овозлар сони: 23



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 25

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print93

Энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳар биримизнинг бурчимиздир


 

Ҳозирги замонда мукаммал техникалар яратиб борилиши ва иқтисоднинг ўсиши энергия истеъмолининг ортиб боришига узвий боғлиқ. Бу эса электр энергетика тизимини модернизациялаш, энергия тежашнинг самарали тизимини жорий этиш чораларини амалга оширишни талаб қилади.

 

Юртимизда иқтисодиётни самарали бошқариш ва халқ фаровонлигини ошириш йўлидаги ишлар кўлами йилдан-йилга кенгаймоқда. Бу йўналишда яратилган моддий бойликлардан тежаб-тергаб ва оқилона фойдаланиш тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Фаровонликни эса электр энергиясиз тасаввур қилиб бўлмайди.

 

Иқтисодий тизим корхоналарини ҳаракатга келтираётган, хонадонларимизни чароғон, мушкулларимизни осон қилаётган электр энергияси бебаҳо бойлигимиз. Шу боис, ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳамда ҳар бир хонадонда электр энергиясидан тежаб-тергаб ва оқилона фойдаланиш ҳам қарз, ҳам фарздир.

 

Электр энергиясига бўлган оқилона муносабатдан ҳам давлатимиз, ҳам халқимиз манфаат кўради. Республикамиз бўйича халқ хўжалигини ва аҳолини электр энергияси билан таъминлаш учун бир суткада электр қуввати ҳосил қилувчи станцияларда 40 млн.куб метрдан ортиқ табиий газ ва 15 минг тоннадан зиёд кўмир ёқилғиси сарфланади.

 

Бундай ҳаражатлар кўламини тасаввур қилган одам, тежамкорликнинг нақадар зарурлигини тушуниб етади. Қолаверса, электр тармоқларидаги зўриқишларни бартараф этишда тежамкорлик энг яхши имкониятдир. Афсуски, электр энергиясидан самарасиз фойдаланиш ёки тўғридан-тўғри исрофгарчиликка йўл қўйиш ҳолатлари оз эмас.

 

Бундай ҳолатини ҳеч қандай сабаб билан оқлаб бўлмайди. Ҳар бир соҳада қатьий тежамкорлик қарор топмоғи керак. Энг аввало, энергияни сарф қиладиган, маҳсулот бирлигига кетадиган сарф ва ҳаражатларни камайтирадиган ҳамда тежамкорликка йўналтирилган тадбирни қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бундан ташқари ҳар биримиз корхона, ташкилот маъмурий ва ишлаб чиқариш биноларида ҳамда хонадонимизда электр энергияни мақсадсиз фойдалнилишини олдини олиш чораларини кўришимиз шарт.

 

Аслида тежамкорлик имкониятлари унчалик мураккаб эмас. Жумладан, корхона ва ташкилотларнинг маъмурий биноларини, ишлаб чиқариш цехларини ёритишда хамда  хонадонларда ҳозирда фойдаланиб келинаётган чўғланма лампалар ўрнига замонавий светодиод лампалардан фойдаланиш йўли билан салмоқли электр энергиясини тежаш мумкин.

 

Масалан, вилоятдаги  ҳар бир хонадонда 1 донадан 100 Ватт ли  чўғланма лампаларни 10 Ваттли энергия тежовчи светодиод лампаларга  алмаштирилса, 1 та   хонадонда  суткасига  тахминан  8 соат ёритиш  лампаларидан фойдаланилса, бир йилда  262,8 кВт.соат  электр энергиясини иқтисод қилиш мумкин. 

 

Бухоро вилояти бўйича 380000 та  аҳоли хонадон  борлигини инобатга  олинса, 1 йилда   99  млн 864 минг кВт.соат  электр энергияси  тежалади.   Бу дегани,  вилоятдаги аҳоли  хонадонлари  томонидан 3 ой мобайнида  истеъмол қилинадиган  электр энергия хажмига тенгдир.   Шу  билан  бирга   эслатиб ўтиш лозимки, светодиод лампаларнинг  фойдали  иш  коэффициенти  ва ишлаш муддатлари чўғланма  лампаларга  нисбатан  бир неча баробар юқоридир. Демак, тежамкорлик  ортиқча  сарф-ҳаражатлардан  холи  бўлиш  учун  энг   яхши имкониятдир.

 

Тежаладиган маблағингиз оилангиз учун қўшимча даромад ҳамда табиий бойликларимиз газ, кўмир, мазут ёкилғиларини тежалиши, келажак авлодларимизга етказиш учун захира манбаидир.

 

 

 

М. Каримов,

“Ўздавэнергоназорат” Давлат инспекцияси Бухоро ҳудудий бўлими  катта инспектори

 

 

                                    




<<  Асосий саҳифа