Авторизация
Сўровнома

Рухсат бериш хусусиятига эга электрон хизматларимиздан фойдаландингизми?

Category: Сўровнома, Умумий овозлар сони: 24



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 3

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print82

Электр тармоғига уланиш соддалаштирилди


 

Мамлакатимизда тадбиркорлик соҳаси кескин ривожланаётган бир вақтда электр энергиясига бўлган талаб ҳам шунчалик ортиб бораверади. Шу билан бирга, ҳар бир тадбиркорлик субъектига албатта электр энергиясига етарли даражада бўлган эҳтиёжи учун талаби сезилаверади.

 

 

Табиийки, ҳар бир тадбиркорлик субъектларини электр энергияси тармоқларига уланиш тартибларини тўлиқ билмаслиги, ёки электр тармоқларига уланишда кўплаб муаммолар вужудга келган.

 

Шуларни инобатга олиб, электр тармоқларига уланиш тартиби соддалаштириш ҳамда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги
256-сонли қарори билан “Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди.

 

Мазкур Регламент билан, юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш учун рухсат бериш муддатлари ва тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилди, давлат хизматини кўрсатиш жараёнида иштирок этадиган субъектлар ўртасида ўзаро алоқаларни фақат электрон шаклда ахборот алмашинуви орқали амалга ошириш йўлга қўйилди.

 

Жумладан, юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматининг муддати 16 иш кунидан 5 иш кунига қисқартирилди, ҳамда юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар сони 12 тадан 8 тага камайтирилди.

 

Қуввати 20 кВтдан (аввал 10 кВт эди) кам бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш, шунингдек созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш талаб этилмаслиги белгиланди.

 

Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича шартномаларни истеъмолчининг хоҳишига кўра ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан тузиш имконияти яратилди.

 

Мурожаат этувчилар юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш юзасидан туман (шаҳар) давлат хизмати марказларига ўзи келган ҳолда ёки Ягона интреактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишлари мумкин.

 

Шу билан бирга, юқоридаги Регламент орқали электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш, электр таъминоти шартномасини тузиш ва кучланиш бериш тартиби белгилаб берилди.

 

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сонли қарори билан нафақат электр тармоқларига уланиш, балки табиий газ ва иссиқлик тармоқларига улаш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланганлиги, бу билан, электр, иссиқлик ва табиий газ тармоқларига уланиш аввалгидан анча соддалаштирилганлиги кўрилди.

 

 

 

О. Исаков,

“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Наманган ҳудудий бўлими инспектори

 

 

“Наманган ҳақиқати” газетасининг 2018 йил 10 октябрдаги 81 - нашри асосида тайёрланди.

 




<<  Асосий саҳифа