Авторизация
Сўровнома

Рухсат бериш хусусиятига эга электрон хизматларимиздан фойдаландингизми?

Category: Сўровнома, Умумий овозлар сони: 21



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 3

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print538

2021 йилгача кўмир қазиб олиш ҳажми икки баробарга оширилади


 

Бугун юртимизда демографик ўсиш ҳамда мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши сабаб кўмир ёқилғисига бўлган талаб тобора ошиб бормоқда.

 

Бу ҳақида  Mineconomy.uz хабар беради.

 

 

 

Айтиш жоизки, 2017 йилда республикада кўмир маҳсулотига бўлган талаб 4,8 млн. тоннани ташкил этган ва бу эҳтиёж тўлиқ қопланган эди.

 

Кўмир тармоғи корхоналарини барқарор ва мувозанатли тараққий эттириш, устувор инвестиция лойиҳаларини тезлаштирилган ҳолда амалга ошириш, кўмир ва кўмир маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ҳажмини оширишни таъминлаш мақсадида, иқтисодий сектор, ижтимоий соҳа тармоқлари ва аҳолининг келгусидаги талаблари инобатга олинган ҳолда 2017-2021 йилларда кўмир саноатини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тасдиқланган.

 

Ривожлантириш дастури тармоқни модернизациялаш орқали унинг мавжуд имкониятларини ошириш билан бирга, янги қурилишни ҳам ўз ичига олган. Мазкур дастурга биноан, 2021 йилга келиб юртимизда кўмир қазиб олиш ҳажми 2017 йилдаги 4,0 млн. тоннага нисбатан 11,1 млн. тоннани ташкил қилади.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ахборот хизмати

 

 




<<  Асосий саҳифа