Авторизация
Сўровнома

Рухсат бериш хусусиятига эга электрон хизматларимиздан фойдаландингизми?

Category: Сўровнома, Умумий овозлар сони: 23



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 25

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print2

Ҳукумат раҳбарлари Ўзбекистонда АЭС қуриш ҳақидаги келишувни имзолади


 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистонда тинч мақсадларда фойдаланиш учун атом электр станциясини қуришда ҳамкорлик қилиш бўйича ҳукуматлараро келишувни имзолади.

 

Бу ҳақида ЎзА хабар беради.

 

РИА Новости” нашрининг бу ҳақидаги хабарида таъкидланишича, келишувни имзолаш маросими Россия ва Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси мажлиси якунлари бўйича Россия ҳукумати Қабуллар уйида бўлиб ўтди.

 

Келишув Ўзбекистон ҳудудида атом электр станциясини лойиҳалаштириш ва қуриш, шунингдек, ишга тушириш ва фойдаланишда ҳамкорликни кўзда тутади. Атом электр станцияси Россия лойиҳаси бўйича энергетик реактор асосидаги ҳар бирининг қуввати 1,2 ГВт бўлган икки энергоблокдан иборат.

 

 

 

ЎзА
 
 
 
 



<<  Асосий саҳифа