Авторизация
Сўровнома

Рухсат бериш хусусиятига эга электрон хизматларимиздан фойдаландингизми?

Category: Сўровнома, Умумий овозлар сони: 20



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 6

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print341

Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга доир долзарб масалалар кўриб чиқилди


 

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни такомиллаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. 

 

Бу ҳақида ЎзА хабар беради.


Ривожланишнинг янги босқичини ва 2018 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини белгилаб берган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида давлат хизматларини бевосита қуйи бўғинларда кўрсатиш, маҳаллий ҳокимият идоралари учун молиявий ва бошқа имкониятларни кенгайтириш зарурати, мавжуд тартиб-таомилларни оптималлаштириш ва соддалаштириш, бошқарувнинг инновацион шаклларини жорий этиш лозимлиги алоҳида таъкидланган эди. 


“Рекрутинг фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистоннинг қонунчилик амалиётида биринчи марта, Халқаро меҳнат ташкилотининг “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Конвенцияси халқаро стандартларини ва рекрутинг фаолиятини ташкил этиш ҳамда ривожлантиришнинг хорижий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ишлаб чиқилган. 


Қайд этиб ўтилганидек, қонун лойиҳасида рекрутинг агентликлари хизматларининг асосий турлари ифодаланган бўлиб, иш қидираётган шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мақбул иш танлаш, иш берувчилар учун кадрлар танлаш, чет элда иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш, меҳнат бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш шулар жумласига киради. Шунингдек, рекрутинг хизматлари кўрсатиш шартномаларига доир мажбурий талабларни белгиловчи нормалар мавжуд, рекрутинг фаолияти соҳасида ваколатли давлат органи ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг мақоми ҳамда вазифалари белгиланган. 


Қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон аҳолисини ҳам мамлакат корхоналарида, ҳам чет элда иш билан таъминлаш имкониятларини жиддий равишда кўпайтириш ва кенгайтириш, давлат хизматлари ва хусусий сектор томонидан бандликка кўмаклашиш механизмларини аниқ тартибга солиш имконини бериши депутатлар томонидан қайд этилди. Шу билан бирга, депутатлар таъкидлаганларидек, иш билан таъминлашга доир хизматлар кўрсатиш тартиби ва шарт-шароитларини белгилаш, шу жумладан, рекрутинг агентликларининг, корхоналар ҳамда иш қидираётган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш биринчи даражали аҳамиятга эгадир. 


Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилишчора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. 


Фармоннинг 4-бандига асосан 2018 йил 1 январдан Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари Давлат хизматлари марказларига айлантирилган. Шундан келиб чиққан ҳолда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ҳамда “Рақобат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг бир қатор моддаларига тегишли ўзгартишлар киритилмоқда. 


Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Чунончи, Кодекс давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи модда билан тўлдирилмоқда. Ушбу модда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартиби бузилган, шу жумладан, электрон ҳужжатни, сўровни, аризачи номидан мурожаатни қабул қилиш рад этилган тақдирда мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга асос бўлади. 


Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида”ги қароридан келиб чиққан ҳолда “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонунга, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ, Бюджет, Божхона кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. 


Депутатлар мазкур қонун қабул қилиниши билан амалдаги қонун ҳужжатларининг мамлакатнинг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибига мувофиқлиги таъминланишини алоҳида таъкидладилар. 


Мажлисда парламент Қонунчилик палатасининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати

 
 



<<  Асосий саҳифа