Авторизация
Сўровнома

Рухсат бериш хусусиятига эга электрон хизматларимиздан фойдаландингизми?

Category: Сўровнома, Умумий овозлар сони: 27



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 21

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print1048

Он-лайн тарзда савол йўллаш

савол бериш

Ўз саволингизни йўллаш учун "савол бериш" тугмачасини босинг ва пайдо бўлган шаклдаги майдонларни тўлдиринг.

Савол матни:

Электр тармоқдаги йўқотишларни ҳисоблашда қандай қўлланмага асосланади?

Электр тармоқдаги йўқотишларни ҳисоблашда қандай қўлланмага асосланади? Трансформаторлардаги йўқотишларни ҳисоблаш учун қўлланиладиган жадвал ва унинг ҳисоблаш йўли? Бу ҳисоблашларга мавжуд қўлланмани қандай олиш мумкин?  Олдиндан ёрдамингиз учун раҳмат!

 

Мелибоев Отабек Султанович,

mosul@inbox.ru

Жавоб:

Ҳурматли Мелибоев Отабек Султонович,

Электр тармоқлардаги ва трансформаторлардаги технологик сарфлар (йўқотишлар) қандай ҳисобланиши ҳақидаги саволингизни кўриб чиқиб қуйидагиларни маълум қиламиз.

 

“Ўздавэнергоназорат” Давлат инспекцияси томонидан 2012 йил 8 июнда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 11-6031/6-сон билан рўйхатдан ўтган намунавий “Юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти шартномаси”нинг 4-иловасида “Энергия исрофларини аниқлаш бўйича далолатнома” шакли тасдиқланган. Агар энергияни ҳисобга олиш приборлари тармоқларнинг бўлиниш чегарасида ўрнатилмаган бўлса, энергия исрофлари ҳар бир ҳолат ва уланадиган юкламалар бўйича ҳисоб-китоб йўли билан энерготаъминот ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида аниқланади ва шартнома икки томонлама имзоланади.

 

Шунинг учун сизни қизиқтираётган савол билан “Ўзбекэнерго” ДАКнинг “Ўзэнергосотиш” филиалига (манзили: инд.100047, Мовороуннахр кўчаси,4.  Электрон манзили: erts@inbox.uz, тел.233-72-90) ёки сизнинг корхонангиз жойлашган ҳудуддаги электр таъминоти корхонасига мурожаат қилишингизни тасвия этамиз.

 

 

 



<<  Асосий саҳифа