Авторизация
Сўровнома

Инспекцияга йўллаган мурожаатингиз ўрнатилган муддатда кўриб чиқилганми?

Category: Сўровнома, Total votes: 37



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 7

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print1348

Он-лайн тарзда савол йўллаш

савол бериш

Ўз саволингизни йўллаш учун "савол бериш" тугмачасини босинг ва пайдо бўлган шаклдаги майдонларни тўлдиринг.

Савол матни:

Электр столбасини балансга қўйиш масаласини ким ҳал қилади?

Тошкент шаҳар электр тармоғи корхонасидан ходимлар келиб "далолатнома тузвоммиза" деб бизларни чақиришди ва "кўчадаги электр столбаси балансда эмас" деб, қўл қўйдиришди. Бу ишни Олмазор тумани электр тармоғи корхонаси ва Зангиота тумани ҳокимлиги ҳал қилади, деб айтишди. Электр столбасини балансга қўйиш масаласини ким ҳал қилади? Агар Тошшаҳар электр тармоғи корхонасининг балансидаям, Олмазор тумани электр тармоғи корхонаси балансида ҳам бўлмаса, унда кимга тегишли кўчамизда жойлашган электр столбалари? Бизнинг маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳал қила олмаяпти. Сизлардан илтимос, электр столбани жойга қўйдиришингизни ва бу столба айнан қайси туманнинг балансида турганлигини аниқлаб беришингизни сўрайман.

 

Маҳмудова Х,

Зангиота тумани, "Чигатой-Оқтепа" қишлоқ фуқаролар йиғини, “Боғи Эрам" маҳалласи, Далабоғ 1-берк кўчаси.

Жавоб:

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги "Боғи Эрам маскани" боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудидаги 4195-сонли ТП, унинг 0,4 кВ томони ва ундан чиқаётган ҳаво линиялари, ҳамда бетон таянч устунлар "Боғи Эрам маскани" ширкати аъзолари томонидан ўз маблағлари ҳисобига қурилганлиги ва "Боғи Эрам маскани" ширкати томонидан ушбу электр қурилмаларига хизмат кўрсатилиши аниқланган.

Олмазор ТЭТК томонидан берилган маълумотга асосан, ширкат ҳудудидаги 4195-сонли ТП, унинг 0,4 кВ томони ва ундан чиқаётган ҳаво линиялари, ҳамда бетон таянч устунлар Олмазор ТЭТК балансида эмаслиги маълум қилинди.

"Боғи Эрам маскани" боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудидаги электр қурилмаларни ва тармоқларни балансга ўтказиш масаласи бўйича "Ўзбекэнерго" АК нинг "Тошкент шаҳар ЭТК" АЖ ёки "Тошкент ЭТК" АЖ га мурожаат қилишингиз мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Валихонов С.Н.,

"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси Тошкент шаҳар бўлими бошлиғи



<<  Асосий саҳифа