Авторизация
Сўровнома

Рухсат бериш хусусиятига эга электрон хизматларимиздан фойдаландингизми?

Category: Сўровнома, Умумий овозлар сони: 28



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 2

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print1324

Он-лайн тарзда савол йўллаш

савол бериш

Ўз саволингизни йўллаш учун "савол бериш" тугмачасини босинг ва пайдо бўлган шаклдаги майдонларни тўлдиринг.

Савол матни:

Аҳолига мини ГЭС қуришга рухсат бериладими?

Ассалому алайкум, айтингчи, Ўзбекистонда аҳолига мини ГЭСлар қуришга рухсат бериладими? Агар берилган бўлса, унга солиқ солинадими йўқми (50 kvt ли бўлса)? Олдиндан раҳмат.

 

Исоқов Оқилбек Ҳабибуллаевич,

isakov.abdullox@mail.ru

Жавоб:

Ҳурматли Исоқов Оқилбек Хабибуллаевич!

“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Сизнинг саволингизни кўриб чиқиб маълум қиладики, Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасига кўра, ягона электр энергетикаси тизимига уланган иссиқлик электр станциялари, иссиқлик электр марказлари, шунингдек қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланадиган электр станциялари давлат мулки ёки хусусий мулк бўлиши мумкин. Ягона электр энергетикаси тизимига уланган гидроэлектростанциялар давлат мулкидир. Мазкур қонуннинг 12-моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахслар ўзи фойдаланиши учун электр энергиясини ҳосил қилиши мумкин.

 

Ўзи фойдаланиши учун электр энергиясини ҳосил қилувчи юридик ва жисмоний шахсларга электр энергиясини ҳосил қилувчи электр қурилмаларини ҳудудий электр тармоғига улаш таъқиқланади. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзи фойдаланиши учун ҳосил қилинган электр энергиясини бошқа юридик ва жисмоний шахсларга сотиш қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда ўз электр тармоқлари орқали амалга оширилиши мумкин.

 

Юқорида келтирилганлар билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 1 мартдаги “Муқобил энергия манбаъларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4512-сонли Фармонига мувофиқ хозирда тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Муқобил энергия манбаълари тўғрисида” Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлигини маълум қилмоқдамиз.

 

 

 



<<  Асосий саҳифа