Авторизация
Сўровнома

Рухсат бериш хусусиятига эга электрон хизматларимиздан фойдаландингизми?

Category: Сўровнома, Умумий овозлар сони: 7



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 5

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print3032

Инспекция ҳақида


 

 

Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда матнда "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси деб юритилади) электр энергияси, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилиш ва кўмирдан фойдаланиш соҳасида меъёрлар ва қоидаларга риоя этилишини назорат қилувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.


"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси тизимига Қорақалпоғистон Республикасидаги, Ўзбекистон Республикасининг Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм  вилоятларидаги ҳудудий бўлимлар ва Тошкент шаҳар бўлими киради.

Ҳудудий бўлимлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита "Ўздавэнергоназорат" инспекциясига ҳисобот беради.

Қуйидагилар "Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

электр энергияси, иссиқлик энергиясини оқилона ва самарали ишлаб чиқарилиши, узатилиши, истеъмол қилиниши ва кўмирдан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш;

электр энергияси, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилишда ва кўмирдан фойдаланишда хавфсизлик таъминланишига йўналтирилган олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширилишини назорат қилиш;

электр энергияси, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилиш ва кўмирдан фойдаланиш соҳасида зарур норматив ҳужжатлар ва қоидалар ишлаб чиқилишини таъминлаш.

"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) белгиланган тартибда қуйидагиларни текширади:

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, энергия ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилиш соҳасидаги (меъёрий) норматив ҳужжатлар ва қоидаларга риоя этилиши;

корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда энергия истеъмолчилари томонидан электр, иссиқлик энергияси ва кўмирдан оқилона ва самарали фойдаланилиши ҳамда уларни сарфлаш нормаларига риоя этилиши, электр, иссиқлик энергияси ва кўмирдан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар ва йўриқнома ҳужжатларга улар томонидан риоя этилиши;

истеъмолчиларнинг электр ва иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларининг техник ҳолати, электр станциялари, ёрдамчи станциялар ва тармоқларда техникадан фойдаланиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши;

электр станциялари, тармоқлар ва ёрдамчи станциялар қураётган қурилиш-монтаж ташкилотлари томонидан белгиланган технология талабларининг улар томонидан таъминланиши юзасидан нормалар ва қоидалар талабларига риоя этилиши;

назорат остидаги энергия истеъмол қилувчи объектлар қурилиши, реконструкция қилиниши ва уларни техника билан қайта жиҳозлаш лойиҳаларининг энергия ва кўмирдан оқилона ва самарали фойдаланиш талабларига мувофиқлиги;

назорат остидаги объектларнинг энергия истеъмол қилувчи қурилмаларида режим-созлаш ишлари бажарилишининг сифати;

корхоналар, ташкилотлар, муассасалар томонидан электр ва иссиқлик энергияси истеъмоли ҳисоби юритилишининг ҳолати, шунингдек электр қурилмаларини энергия билан таъминловчи ташкилотлар тармоқларига улашнинг техник шартлари истеъмолчилар томонидан бажарилиши;

корхоналар, ташкилотлар, муассасалар томонидан ишлаб турган ва фойдаланишга топширилаётган, шунингдек реконструкция қилинаётган ҳамда замонавийлаштирилаётган кўп энергия талаб қиладиган қурилмалар ва асбоб-ускуналарнинг баланс энергетика синовлари ўтказилиши;

электр энергияси ва кўмир ишлаб чиқариш, уларни тақсимлаш ва истеъмол қилиш балансларига риоя этилиши;

саноат корхоналарининг ва уларга тенглаштирилган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларида реактив қувват компенсациясининг мақбул даражаси таъминланиши;

б) қуйидагиларда қатнашади:

электр энергетика тармоғини ва кўмир саноатини ривожлантиришнинг концепциялари ва миллий дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек энергияни тежайдиган тадбирлар, дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш;

лойиҳалар экспертизаси ва янгидан қурилган ва реконструкция қилинган объектларни электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилиш хавфсизлигини таъминлаш юзасидан фойдаланишга қабул қилиб олиш ишлари, шунингдек истеъмол объектларининг энергия таъминоти лойиҳаларини уларнинг ишончлилиги, хавфсизлиги ва техник шартларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда келишади;

электр энергиясини истеъмолчиларга беришда электр энергияси сарфи нормативларини ишлаб чиқиш;

назорат остидаги корхоналар ва объектларни фойдаланишга қабул қилиб олиш бўйича давлат комиссиялари таркибида қатнашиш;

илмий тадқиқотлар, шу жумладан тикланадиган энергия манбалари дастурларини тузиш ва келишиш ҳамда тегишли ўқув юртларида энергетика объектлари (қурилмалар, асбоб-ускуналар, тизимлар ва аппаратлар)ни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлашда хавфсизлик масалалари бўйича мутахассислар тайёрлаш;

 

назорат остидаги объектлардаги бахтсиз ходисалар ва ҳалокатларни текшириш;

в) белгиланган тартибда:

энергия ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилиш ҳамда кўмирдан фойдаланиш соҳасида норматив ҳужжатлар ва қоидаларни давлат бошқаруви органларининг кўриб чиқиши учун киритади;

энергия ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилишга доир талаблар мавжуд бўлган республика стандартлари лойиҳаларини электр хавфсизлиги ва энергия самарадорлиги юзасидан кўриб чиқади ва келишади;

назорат остидаги объектлар ходимларини тайёрлаш ва ушбу объектларда ишларнинг бехатар олиб борилиши ва меҳнат муҳофазаси таъминланиши масалалари бўйича уларнинг билимларини текшириш тартибини белгилайди;

энергия ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилиш ҳамда кўмирдан фойдаланиш юзасидан техник талабларни белгилайди;

"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси органлари назорати остида бўлган объектларда ишлаб чиқаришнинг хавфсизлиги бўйича ҳорижий технологияларни қўллаш мумкинлиги тўғрисида эксперт хулосаси беради;


"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек унга қарашли ҳудудий бўлинмалар орқали белгиланган тартибда ҳал этади.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги "Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлигини Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида"ги 96-сон қарори

 

 





<<  Асосий саҳифа