Авторизация
Сўровнома

Рухсат бериш хусусиятига эга электрон хизматларимиздан фойдаландингизми?

Category: Сўровнома, Умумий овозлар сони: 28



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 9

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print90

Ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизими тубдан такомиллашмоқда


 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5646-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди.

 

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг энергетика хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат аҳолисини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга қаратилган ёқилғи-энергетика тармоғида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

 

электр ва иссиқлик энергияси, кўмирни ишлаб чиқариш, етказиб бериш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек нефть, газ ва уларни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларни қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, тақсимлаш, сотиш ва улардан фойдаланишнинг давлат томонидан тартибга солинишини амалга ошириш;

 

республиканинг энергетика соҳасида ягона норматив-ҳуқуқий ва техник тартибга солишни амалга ошириш;

 

ёқилғи-энергетика комплексини стратегик режалаштириш ва ривожлантиришнинг мувозанатли тизимини яратиш ва ривожлантириш, энергия ресурслари ишлаб чиқаришни ошириш ва диверсификация қилиш, барча турдаги энергия ресурсларини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва истеъмол қилишнинг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли узвий боғлиқ прогнозларини, шунингдек энергетика тармоғини комплекс ривожлантириш мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш;

 

давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, энергия ресурслари бозорида қулай рақобат ва ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни рағбатлантирувчи тариф сиёсатини такомиллаштириш ҳисобига ёқилғи- энергетика тармоғининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш;

 

ёқилғи-энергетика тармоғида инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини мувофиқлаштириш, энергия ресурсларини қазиб олиш ва ишлаб чиқариш жараёнларига хусусий капитални фаол жалб қилиш, халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, компаниялар, банклар ва бошқа тузилмалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

 

энергетика соҳасига корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини, илғор ахборот-коммуникация технологияларини ҳамда бошқарув, ҳисобга олиш ва назоратнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этишда кўмаклашиш, шу асосда энергетика соҳасида бошқарув самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, энергетика тармоғи ташкилотлари молия-хўжалик фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш;

 

нефт-газ ва электр энергетика тармоғи ташкилотларининг ишлаб чиқариш жараёнларига инновацион технологияларни жорий этишни рағбатлантириш, энергия ресурсларини тежаш ва энергия самарадорлиги даражасини ошириш;

 

энергетика соҳасида муҳандис-техник ва бошқарув кадрларини тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича тизимли ишларни ташкил қилиш асосий вазифалар ҳисобланади.

 

Мазкур Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси келгусида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) этиб қайта ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги таркибига киритилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги фаолияитни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ти ПҚ-4142-сон Қарори билан таркибида Ўзэнергоинспекция назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг ташкилий тузилмаси тасдиқланган.

 

Мазкур Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига «Ўзэнергоинспекция» фаолиятини, шу жумладан энергетика соҳасида давлат назоратини амалга ошириш ваколатларини кенгайтириш ҳамда штат бирликларини мақбуллаштириш орқали такомиллаштириш тўғрисида ҳукумат қарорини қабул қилиш юклатилган.

 

Қўйилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) тўғрисида Низом лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланиши учун ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

 

Низом лойиҳасига кўра Ўзэнергоинспекциянинг ваколати доирасидаги қарорлари, давлат ва ҳўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги маҳаллий давлат хокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

 

Низом лойиҳаси билан Ўзэнергоинспекция ваколатларини кенгайтириш, шу жумладан бир қатор пуллик ҳизматлар кўрсатиш назарда тутилган.

 

Ўзэнергоинспекциянинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида батафсил маълумот инспекция Низоми тасдиқлангандан сўнг маълум қилинади.

 

 

 

 

  М.Усмонов,

Ўзэнергоинспекция Тошкент шаҳар бўлими  инспектори   

 

                                                                                        




<<  Асосий саҳифа