Авторизация
Сўровнома

Рухсат бериш хусусиятига эга электрон хизматларимиздан фойдаландингизми?

Category: Сўровнома, Умумий овозлар сони: 27



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 8

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print231

Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини биласизми?


 

Электр энергиясини хавфсиз эксплуатация қилиниши шартларини таъминлайдиган ва электр узатиш линиялари ҳамда электр тармоқлари хўжалигининг бошқа объектларини шикастланиши мумкинлигини истисно этадиган алоҳида шартлар белгиланган.

 

Шундай экан бундай имкониятдан фойдалана олиш, уни ўз измига сола олиш ҳам ҳар бир электр энергия фойдаланувчисидан яхши билим ва тушунчаларга эга бўлишни талаб этади.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилдаги 1050-сонли “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарорга асосан Электр хўжалиги объектларини муҳофаза зоналарига турар-жой, бино иншоотларини барпо этиш таъқиқланган.

 

Электр тармоғи хўжалиги объектлари бўлган жисмоний ва юридик шахслар трассаларнинг ижроия топогеодезия суратлари материалларини уларни ердан фойдаланишнинг тегишли хариталарига киритиш учун ҳудудий архитектура ва қурилиш органларига тақдим этишлари шартлиги, кадастр бўйича бўлинган ва ер участкалари кадастр бўйича суратга олинган ҳолда қишлоқ жойларда ер ресурслари туман хизматлари томонидан, шаҳарлар ва шаҳарчаларда  кўчмас мулк кадастри хизматлари томонидан натурада белгиланади ҳамда кадастр ишида қайд этилиши ва ер участкасининг кадастр режасида акс эттирилиши, қарорда кўрсатиб ўтилган.

 

Электр тармоғи хўжалиги объектлари ушбу электр тармоғи хўжалиги объектлари ўз ихтиёрида бўлган корхоналар томонидан муҳофаза қилинади.

 

Электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналари қуйидагича ўрнатилади:

 

электр узатиш ҳаво линиялари бўйлаб - четдаги симлардан, уларнинг оғмаган ҳолатида электр узатиш линиясининг иккала томони бўйлаб (ҳаво электр узатиш линияси таянчи баландлигига мос бўлган баландликдаги) қуйидаги масофадаги параллель вертикал текисликлар билан чегараланган ер участкаси ва ҳаво макони қисми кўринишида кучланиши:

бир киловольтгача кучланишли линиялар учун 2 метр (биноларнинг деворлари, конструкциялар ва ҳоказалар бўйлаб ўтказилган ўзини ўзи тутиб турувчи ёки изоляцияланган симли линиялар учун муҳофаза зонаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ўрнатилган бундай линиялардан рухсат этилган минимал масофалар билан аниқланади);

20 киловольт кучланишли линиялар учун - 10 метр (аҳоли пунктлари чегараларида жойлашган ўзини ўзи тутиб турувчи ёки изоляцияланган симли линиялар учун 5 метр);

35 киловольт кучланишли линиялар учун - 15 метр;

110 киловольт кучланишли линиялар учун - 20 метр;

220 киловольт кучланишли линиялар учун - 25 метр;

500 киловольт кучланишли линиялар учун - 30 метр.

 

Ихтиёрида электр тармоғи хўжалиги объектлари бўлган ташкилот ариза келиб тушган кундан бошлаб 2 кун мобайнида уни кўриб чиқади ва тегишли ҳаракатларни амалга оширишга розилиги (рози эмаслиги) тўғрисида ёзма хабар беради.

 

Муҳофаза зоналарида ҳаракатларни амалга оширишга ёзма рухсат олган шахслар, ҳаракатларни электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофазасини таъминлайдиган талабларга риоя этган ҳолда амалга оширишлари шарт.

 

Муҳофаза зонаси, темир йўлларнинг ажратилган полосаси ва (ёки) муҳофаза зонаси, автомобиль йўлларининг ажратилган полосаси ва (ёки) йўл чети полосаси, қувур ўтказгичларнинг, алоқа линияларининг ва бошқа объектларнинг муҳофаза зоналари билан мос келса (кесишса), ҳудудларнинг мос келган участкаларида ушбу объектларни эксплуатация қилиш билан боғлик ишларни олиб бориш, манфаатдор томонлар билан келишилган ҳолда ушбу объектларнинг муҳофаза зоналарини, йўл чети зоналарини, ажратилган полосаларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишни тартибга солувчи қонунчиликка мувофиқ, агар авария ҳолатлари содир бўлса, ўзаро муносабатлар келишуви тузилган ҳолда олиб борилади. Узилган, ерда ётган ёки осилиб турган электр узатиш ҳаво линияси симини кўрган, шунингдек, таянчнинг йиқилиши ёки симнинг узилиши хавфини сезган фуқаролар бу ҳақда дарҳол энг яқиндаги электр таъминоти  корхонасига хабар бериши шарт.

 

Шу мақсадда истеъмолчилар билим савиясини ошириш, улар билан суҳбатлар ўтказиш мақсадида ишонч телефонлари ва “Очиқ эшиклар куни” каби тадбирларга кенг йўл очилган бўлиб, булар орқали ҳам бевосита ҳам билвосита уларга тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

 

“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Бухоро ҳудудий бўлими томонидан амалга оширилаётган ишларда ҳам юқоридаги сўзлар ўз исботини топиб келяпти. Бўлимда ҳар ойнинг биринчи сешанба куни “Очиқ эшиклар куни”, бундан ташқари ишонч телефони ҳам ташкил этилган. “Очиқ эшиклар куни” да ва “Ишонч телефони” орқали билдирилган фикр ва мулоҳазалар, муаммоли масалаларга Бухоро ҳудудий бўлими ходимлари томонидан ўта жиддий ёндашилиб, ижобий ҳал этиш бўйича чоралар кўриб келинаяпти. “Ишонч телефони” 225-72-55 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ёки “Очиқ эшиклар куни” га иштирок этиб, тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.

 

 

 

М.Каримов,

 “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси  Бухоро ҳудудий бўлими катта  инспектори

 

                                   




<<  Асосий саҳифа