Авторизация
Сўровнома

Рухсат бериш хусусиятига эга электрон хизматларимиздан фойдаландингизми?

Category: Сўровнома, Умумий овозлар сони: 29



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 3

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print8216

Андижон ҳудудий бўлими

ВЕБ-САҲИФАСИ


 

Андижон вилояти ҳақида умумий маълумот

 

andijonВилоят маркази Андижон шаҳри - Фарғона водийсининг энг катта, Ўзбекистон Республикасининг эса, Тошкент, Самарқанддан кейинги учинчи йирик шаҳри ҳисобланади.

 

Шаҳар денгиз сатҳидан 450 метр баландликда, Андижонсой қирғоқлари бўйлаб жойлашган.

 

Вилоятда 3 та вилоятга ва 8 та туманларга бўйсунувчи шаҳарлар, 14 та туманлар, 5 та шаҳарча, 95 та қишлоқ фуқаролар йиғинлари, 536 та аҳоли яшаш пунктлари мавжуд.

 

 

 

“Ўздавэнергоназорат” Инспекцияси Андижон ҳудудий бўлими тўғрисида Низом"дан кўчирма

Мазкур раҳбарий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси)  тўғрисида”ги Низомга асосан   инспекциянинг Андижон ҳудудий бўлимининг асосий вазифалари ва функцияларини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган ва бўлим ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлиб ҳисобланади.

 

“Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг Андижон ҳудудий бўлими (кейинги матнда – бўлим, деб юритилади) электр энергияси, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилиш ва кўмирдан фойдаланиш соҳасида нормалар ва қоидаларга риоя этилишини назорат қилувчи давлат бошқаруви органининг бўлинмаси ҳисобланади.

 

Бўлим маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита “Ўздавэнергоназорат” инспекциясига ҳисобот беради.

 

Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг ва унинг Андижон ҳудудий комиссияси қарорларига, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг қарор ва буйруқларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

 

Бўлим ўз фаолиятини “Ўзбекэнерго” давлат-акциядорлик компаниясининг Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва давлат бошқарувининг бошқа органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Андижон вилояти, туман, шаҳар ҳокимиятлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

 

Бўлим юридик шахс ҳисобланмайди, ўзининг Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида номи ёзилган муҳри ва бурчак штампига эга.

 

 

Юклаб олишЮклаб олиш: nizom_andijon.pdf (82 КБ)

 

 

Ҳудудий бўлим таркиби

Ш.Мирзараимов

Бўлим бошлиғи

Д.Абдуллаев

Катта инспектор

М.Мирзакаримов

Катта Инспектор 

М.Хамракулов

Катта инспектор

Н.Эркулов

Катта инспектор

Ж.Сайгазиев

Катта инспектор

О.Абдужалилов

Инспектор

Ф.Сатимбоев

Инспектор

Т.Ахмедов

Инспектор

С.Тешабоев

Инспектор

М.Сулейманова

Иш юритувчи

  

Манзил

170 100, Андижон шаҳри, Навоий проспекти,8.
Телефон:  (0 374) 223-50-07
andijon@energonazorat.uz

 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсий масалалар бўйича қабул кунлари

Ҳафтанинг сешанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача

 

 

Ишонч телефони

(0-374) 223-49-72

  

 

Янгиликлар

<<  Асосий саҳифа