Авторизация
Сўровнома

Инспекцияга йўллаган мурожаатингиз ўрнатилган муддатда кўриб чиқилганми?

Category: Сўровнома, Total votes: 37



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 9

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print576

Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлигини Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ("Ўздавэнергоназорат" инспекцияси)га айлантириш тўғрисида

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

01.03.2004 й.

N 96

 

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ АГЕНТЛИГИНИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА

 

Мазкур Қарорга ЎзР ВМ 27.01.2005 й. 32-сон Қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонига мувофиқ ва электр энергетикада назорат тизимини янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонига мувофиқ Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлиги Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ("Ўздавэнергоназорат" инспекцияси)га айлантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

 

2. Қуйидагилар Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

электр энергияси, иссиқлик энергияси оқилона ва самарали ишлаб чиқарилиши, узатилиши, истеъмол қилиниши ва кўмирдан фойдаланишни назорат қилиш;

электр энергияси, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилишда ва кўмирдан фойдаланишда хавфсизлик таъминланишига йўналтирилган олдини олиш чора-тадбирлари амалга оширилишини назорат қилиш;

электр энергияси, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилиш ва кўмирдан фойдаланиш соҳасида зарур норматив ҳужжатлар ва қоидаларни ишлаб чиқиш;

энергетика текширувлари ва экспертизалари ўтказиш бўйича фаолиятни лицензиялаш.

 

3. Қуйидагилар:

"Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг ташкилий тузилмаси, унинг ходимларнинг чекланган сони 42 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 12 нафар бўлган марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ҳудудий бўлими тузилмаси 3-иловага мувофиқ

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ("Ўздавэнергоназорат" инспекцияси) тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси бошлиғига, зарурат бўлганда, бошқарувнинг марказий аппарати ва инспекциянинг ҳудудий бўлимлари тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони ва таъминот харажатлари сметаси доирасида ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.

 

4. Белгилансинки, Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ("Ўздавэнергоназорат" инспекцияси) Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлигининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

 

5. Қуйидагича тартиб сақлаб қолинсин, унга кўра "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили тасдиқланадиган харажатлар сметаси бўйича:

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг мажбурий ажратмалари;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисида" 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун иқтисодий жазолар қўллашдан тушадиган маблағларнинг бир қисми ҳисобига амалга оширилади.

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси "Ўздавэнергоназорат" инспекциясини молиялаштириш учун маблағларни назарда тутсин, ушбу маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1.1.4-бандига мувофиқ ишлаб чиқаришнинг моддий харажатларига киритилсин.

 

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

 

7. "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.

 

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И.Каримов

 

 





<<  Асосий саҳифа