Авторизация
Сўровнома

Инспекцияга йўллаган мурожаатингиз ўрнатилган муддатда кўриб чиқилганми?

Category: Сўровнома, Total votes: 37



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 9

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print1932

Энергия таъминоти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Энергия таъминоти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида*

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 13-сон, 122-модда)

 

«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

 

1. Қуйидагилар:

 

Қуввати 10 кВтдан ортиқ истеъмолчи объектларининг энергия таъминоти лойиҳаларини келишиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Истеъмолчиларнинг янги ва реконструкция қилинган электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларини ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

 

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.

 

*Ҳужжатнинг рус тилидаги матни (Ўз Р ҚТ, 2014 й., 11-сон, 122-модда)да берилган.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

 

Тошкент ш.,

2014 йил 5 март,

52-сон

 

 





<<  Асосий саҳифа