Авторизация
Сўровнома

Инспекцияга йўллаган мурожаатингиз ўрнатилган муддатда кўриб чиқилганми?

Category: Сўровнома, Total votes: 37



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 13

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print840

Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш тартиби тўғрисида Низом

«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси

бошлиғининг 2011 йил «7» апрелдаги

3 сонли буйруғи билан

Тасдиқланган

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги   ПҚ-1474-сонли “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 апрелдаги 103-сонли “Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда истеъмолчиларнинг қуввати 10 кВтгача бўлган электр қурилмаларини, шунингдек тадбиркорлик фаолияти субъектларининг, шу жумладан кичик бизнес субъектларининг (бундан кейин – тадбиркорлик субъектлари) қуввати 50 кВт ва ундан паст (бундан кейин-қуввати 50 кВтгача) бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартибини белгилайди.

Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини жаъми истеъмол қиладиган қуввати кейинчалик 50 кВтдан ошириладиган бўлса, уларни электр тармоқларига улаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил       22 августдаги 245-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг талабларига мувофиқ амалга оширилади.

           

I. Асосий атамалар ва тушунчалар

 

1. Мазкур Низомда қуйидаги атамалар ва тушунчалардан фойдаланилган:

ҳудудий электр тармоқлари корхонаси – вилоят, шаҳар, иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр таъминоти шартномаси асосида истеъмолчиларга электр энергиясини сотиш ва тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс;

электр энергияси истеъмолчиси (истеъмолчи) – электр таъминоти шартномасига мувофиқ ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи  юридик ёки жисмоний шахс;

субистеъмолчи – ҳудудий электр тармоқлари корхонаси розилиги билан истеъмолчининг электр тармоқларига бевосита уланган ва истеъмолчи билан электр таъминоти юзасидан шартнома тузган истеъмолчи. Электр энергияси субистеъмолчига берилганда, истеъмолчи Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши бўйича ҳудудий электр тармоқлари олдида жавобгар бўлади;

тадбиркорлик субъектлари - ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;

электр таъминоти корхонаси – ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг туман, шаҳар, иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр энергиясини тақсимлаш ва сотишни амалга оширувчи бўлинмаси;

электр қурилмаси – электр энергиясини ишлаб чиқариш, трансформация қилиш, узатиш, тақсимлаш ҳамда уни энергияни бошқа турига айлантириш учун мўлжалланган  машиналар, аппаратлар, электр узатиш линиялари ва ёрдамчи ускуналар йиғиндиси (улар ўрнатилган иншоотлар ва бинолар билан бирга).

     

II. Электр тармоқларига улаш учун техник шартларни

бериш ва тадбиркорлик субъектларининг электр таъминоти лойиҳаларини келишиш тартиби

 

2. Янги ёки қўшимча қувватларни электр тармоқларига улаш учун техник шартлар ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан туман (шаҳар) хокимиятлари қошидаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясидан, тадбиркорлик субъектларидан ёки электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқаётган лойиҳа ташкилотидан тегишли талабнома келиб тушганидан кейин уч иш кунидан ошмайдиган муддатда берилади.

Техник шартлар беришни рад этилиши мумкин эмас.

Техник шартлар берилиши учун ҳақ  олинмайди.

3. Техник шартлар имкони борича яқин жойлашган, ишлаб турган паст кучланишли электр тармоқларидан (агар улаш истеъмолчининг тармоқларига амалга оширилаётган бўлса, олдин ундан рухсат олинган холда) берилади .

Қўшимча қувватларни улаш билан боғлиқ бўлмаган  ва ишлаб турган электр тармоқларини реконструкция қилиш бўйича бевосита асосланмаган талабларни техник шартларга киритиш тақиқланади. Қўшимча қувватларни улаш билан боғлиқ бўлган ишлаб турган электр тармоқларни реконструкция қилиш (трансформаторни, симларни, кабелларни алмаштириш ва ҳ.) зарурияти тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ҳисоб-китобларга асосан лойиҳа билан аниқланади.

Юқори кучланишли тармоқлардан (10-6/0,4 кВ трансформатор пункти (ТП)нинг қурилиши билан) техник шартлар, яқин атрофда ишлаб турган паст кучланишли тармоқлар бўлмаса ёки яқин ишлаб турган тармоқлардан кучланишни йўл қўйиб бўлмайдиган қийматларгача тушиб кетишида ёки электр энергияси йўқотишларида, ҳамда тадбиркорлик субъектини таклифи бўйича берилиши мумкин.

4. Берилган техник шартларга мувофиқ ишлаб чиқилган электр таъминоти лойиҳаси техник шартларни берган корхона ва “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси томонидан кўриб чиқилади ва келишилади. Электр таъминоти лойиҳасини хар бир келишувчи томон учун кўриб чиқиш ва келишиш муддати уч иш кунидан ошмаслиги лозим.

Бунда истеъмолчиларининг қуввати 10 кВтгача бўлган электр қурилмалари учун ҳисоб-монтаж схемаси электр таъминоти лойиҳаси бўлиб ҳисобланади ва у техник шартларни берган корхона ҳамда “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси билан келишилмайди.

5. Умумий қувватни 10 кВтдан ошириш учун (аввал уланган қувватни қўшиб) қўшимча техник шартлар олинганда, аввал уланган қувватни ҳисобга олган ҳолда электр таъминоти лойиҳаси ишлаб чиқилади ва ўрнатилган тартибда келишилади, қўшимча қувватни улаш эса электр қурилмаларинингг қуввати 10 кВтдан ортиқ бўлган истеъмолчилар учун ўрнатилган тартибда амалга оширилади. 

 

 III. Электр қурилмаларни электр тармоқларга улаш тартиби

 

6. Янги ва реконструкция қилинган электр қурилмаларни электр тармоқларга улаш ва уларга кучланиш бериш:

            а) электр қурилмаларининг қуввати:

            10 кВтгача бўлганда -  истеъмолчининг 1-иловага мувофиқ аризаси-мажбурияти мавжуд бўлганда;

            10 кВтдан 50 кВтгача бўлганда - электр қурилмаларни эксплуатация қилишга ижозат бериш тўғрисида «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг инспектори томонидан имзоланган далолатнома мавжуд бўлганда;

            б)  электр энергиясидан фойдаланиш шартномаси тузилганидан кейин:

            в) электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимида ишлай оладиган, қиёслашдан ўтказилган ҳисобга олиш приборлари ўрнатилгандан кейин электр таъминоти корхонаси томонидан  амалга оширилади.

            7. Электр қурилмаларининг қуввати 10 кВтгача бўлган истеъмолчи билан электр таъминоти шартномасини тузиш, берилган техник шартларнинг бажарилганлиги электр таъминоти корхонаси томонидан текширилганидан сўнг, ариза-мажбурият берилган кундан кейинги уч кун давомида амалга оширилади.

            Истеъмолчи томонидан берилган техник шартлардан четга чиқишларга йўл қўйилганда, шу жумладан электр қурилмаларнинг қуввати 10 кВтгача ёки ундан ортиқга оширилган тақдирда, ушбу четга чиқишлар бартараф этилишига қадар электр таъминоти шартномасини тузишга ва электр тармоқларига улашга йўл қўйилмайди.

            8. Қуввати 10 кВтдан 50 кВтгача бўлган тадбиркорлик субъектларини электр қурилмаларини эксплутация қилишга ижозат бериш тўғрисидаги далолатномани олиш учун пудрат ташкилотлари (тадбиркорлик субъектлари) «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининнг ҳудудий бўлимларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

            а) электр қурилмаларини кўрикдан ўтказиш ва уларни экспулатация қилишга ижозат бериш тўғрисидаги далолатномани олиш учун ариза;

            б) тадбиркорлик  субъектини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувохноманинг нусхаси;

            в) мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган техник ҳужжатлар.  

            9. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ҳудудий бўлимининг инспектори ариза берилган кундан бошлаб уч кунлик муддатда, истеъмолчининг электр қурилмаларини кўрикдан ўтказишга мажбурдир.

            Кўрикдан ўтказиш текширув бўлиб ҳисобланмайди ва бунда тадбиркорлик  субъектларини текширишни рўйхатга олиш журнали тўлдирилмайди.           

            10. Электр қурилмаларни кўрикдан ўтказишда инспектор электр қурилмаларни монтаж қилишдаги камчиликларнинг йўқлигини, улашни техник шартларга мувофиқлигини, ҳамда қонунчиликка мувофиқ мажбурий тартибда серитификация қилиниши лозим бўлган, монтаж қилинган ва кайта тикланган, электр қурилмалар учун мувофиқлик сертификати, зарур техник ҳужжатлар ва электр хўжалигини хавфсиз эксплуатация қилиниши  учун жавобгар шахс (бундан кейин – электр ҳўжалиги учун жавобгар шахс) мавжудлигини  текширади.

            Электр қурилмаларни бошқа параметрлар ва шартлар бўйича кўрикдан ўтказилишига, ҳамда юқорида қайд этилганлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилинишига йўл қўйилмайди.          

            Тадбиркорлик субъекти томонидан аҳолига сотиш учун  чакана савдога тушадиган, тегишли мувофиқлик сертификатига эга бўлган, 400 вольтгача кучланишли ёритиш қурилмалари, электр асбоблари ва электр машиналаридан фойдаланилганда ва электр хўжалиги учун жавобгар шахсни тайинлаш ёки ёллаш имконияти бўлмаган тақдирда, электр хўжалиги учун жавобгарликни тадбиркорлик  субъектининг раҳбари ёки эгаси ўз зиммасига олиши мумкин.

            Бунда тадбиркорлик  субъектининг электр хўжалиги учун жавобгарликни ўз зиммасига олган раҳбарига ёки эгасига,  «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг инспектори томонидан, электр қурилмаларни кўрикдан ўтказиш билан бир вақтда,  электр қурилмаларни эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси бўйича  йўриқнома берилади ва бу ҳақда йўриқномаларни рўйхатга олиш журналига ёзиб қўйилади. 

            Электр қурилмаларни кўрикдан ўтказиш ва эксплуатация қилишга ижозат  бериш тўғрисидаги далолатномани бериш «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг ҳудудий бўлими томонидан, бунинг учун ҳақ олинмасдан амалга оширилади.

            11. Истеъмолчининг электр қурилмаларини монтаж қилишда камчиликлар ва улаш учун берилган техник шартлардан четга чиқишлар бўлмаса, ҳамда мажбурий сертификация қилиниши лозим бўлган электр қурилмалар учун мувофиқлик сертификати, зарур техник ҳужжатлар ва электр хўжалиги учун жавобгар шахс  мавжуд бўлган тақдирда, «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг инспектори электр қурилмаларни эксплутация қилишга ижозат берилиши тўғрисидаги далолатномани расмийлаштиради.   

Истеъмолчининг электр қурилмаларини монтаж қилишда камчиликлар ва улаш учун берилган техник шартлардан четга чиқишлар аниқланганда, ҳамда зарур техник ҳужжатлар, электр хўжалиги учун жавобгар шахс,  мажбурий сертификация қилиниши лозим бўлган электр қурилмалар учун мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган тақдирда, аниқланган камчиликлар бартараф этилишига қадар уларни эксплуатация қилиниши ман этилади.

Эксплатация қилишга ижозат бериш тўғрисидаги далолатнома берилишини бошқа сабаблар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

12. Электр қурилмаларни улашнинг мазкур тартиби ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг субистеъмолчилари бўлган, янгидан қурилган ва реконструкция қилинган, истеъмолчиларнинг қуввати 10 кВтгача ва тадбиркорлик субъектларининг қуввати 50 кВтгача бўлган  электр қурилмаларига ҳам таалуқлидир.

13. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ҳудудий бўлимининг инспектори томонидан берилган электр қурилмаларни эксплуатация қилишга ижозат бериш тўғрисидаги далолатнома  электр таъминоти шартномасини тузиш учун асос бўлиб ҳисобланади.

            14. Электр таъминоти шартномаси тузилган кундан бошлаб электр таъминоти корхонаси истеъмолчининг электр қурилмаларини электр энергетика тизимининг тармоқларига улашни амалга оширади.    

            Электр қурилмалар тармоққа уланган кунда электр таъминоти корхонаси томонидан ҳисобга олиш приборларининг тўғри уланганлигини текшириш ва клеммник қопқоқларини пломбалаш амалга оширилади.

            15. Тадбиркорлик субъектларининг монтажи тугалланган электр қурилмаларини электр тармоқларга улаш ва уларга кучланишни бериш электр таьминоти корхонаси томонидан уланаётган объектнинг раҳбари ёки электр хўжалиги учун жавобгар шахси иштирокида амалга оширилади.

            Электр қурилмаларни бир томонлама тартибда, истеъмолчининг ёки электр таъминоти корхонасининг ходимлари иштирокисиз, уланиши ман этилади.

16. Истеъмолчининг электр ускуналарини техник кўрикдан ўтказган ва эксплуатация қилишга ижозат берган «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр қурилмаларни эксплуатация қилиш жараёнида бир маромда ишлаши учун жавобгар бўлмайдилар.

           

IV. Якуний қоида

 

          Мазкур Низом  Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикасининг Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси ва «Қишлоқэнерголойиҳа» ОАЖ билан келишилган.

 

   Ўзбекистон Республикасининг

   Давлат архитектура ва қурилиш

   қўмитаси раиси                                                                           Б.А.Ходжаев        

  2011 йил « 5 » апрель    

 

   Ўзбекистон Республикасининг

   Монополиядан чиқариш ва рақобатни

   ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси                             Ж.Г.Исмаилов

   2011 йил « 5 » апрель    

 

 

  «Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик

   компанияси Бошқарувининг раиси                                      Б.М.Тешабоев

   2011 йил « 5 » апрель    

 

 

  «Қишлоқэнерголойиҳа» ОАЖ

  директори                                                                                     З.Ю.Абдужабборов  

  2011 йил « 5 » апрель    

 

 

 

                                                                             Тадбиркорлик фалияти субъектларининг

                                                                                  қуввати   50  кВтгача  бўлган электр

                                                                                  қурилмаларини   электр тармоқларга

                                                                                    улаш тартиби тўғрисида Низомга

                                                                                                       1-илова

 

 

 

                                                                                  _________________________ электр

                                                                                              (туман, шаҳар)  

                                                                                           таъминоти корхонасига

 

 

АРИЗА-МАЖБУРИЯТ

            Мен, ______________________________________ ________________________________ раҳбари (эгаси)              

                                     (тадбиркорлик субъектининг тўлиқ номи)

номидан ______________________________________________________________________ электр таъминоти

                                                           (фамилияси, исми ва шарифи)

шартномасини тузишни ҳамда _______________________________________ ҳудудий   электр тармоқлари корхонаси томонидан 20__ йил «___» ______________ да ___-сон билан берилган техник шартларга мувофиқ янги ишга туширилаётган (ёки реконструкция қилинган) электр қурилмаларни электр тармоқларига улаб берилишини сўрайман.

 

            Шу билан бир вақтда қуйидагиларни маълум қиламан:

-        юқорида қайд этилган техник шартлар тўлиқ бажарилган;

-        электр қурилмаларни монтаж қилиш ва созлаш ишлари амалдаги меъёрлар ва қоидаларга риоя қилган ҳолда тугалланган, монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш ҳужжатлари мавжуд; 

-        электр қурилмалар кучланишни қабул қилишга тайёрланган;

-        қонунчиликка мувофиқ  мажбурий сертификация қилиниши лозим бўлган барча электр қурилмалар учун мувофиқлик сертификатлари мавжуд.

Тадбиркорлик субъектининг раҳбари (эгаси) сифатида электр қурилмаларнинг келгусида тегишлича эксплуатация қилиниши ва хавфсиз техник ҳолати учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан.

Электр таъминотининг ҳисоб-монтаж схемаси ва тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувохноманинг нусхаси илова қилинади.

Илова:


1. Электр таъминотининг тасдиқланган ҳисоб-монтаж сметаси

2. Тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси

 

 

 

   (имзо, муҳр)                                (тадбиркорлик субъекти раҳбари ёки эгасининг фамилияси, исми,

  шарифи, паспорт маълумотлари, имзолаш санаси)

 

 

 

 

                                                                             

Тадбиркорлик фалияти субъектларининг

қуввати 50  кВтгача бўлган

электр қурилмаларини электр тармоқларга

улаш тартиби тўғрисида Низомга

2-илова

 

                                                                              

Тадбиркорлик  субъектларининг қуввати 10 кВтдан50 кВтгача

бўлган электр қурилмаларини эксплуатацияга қабул қилиш имкониятини аниқлаш учун тақдим этилиши керак бўлган

техник ҳужжатларнинг рўйхати

 

            1. Улаш учун техник шартлар.

            2. Электр таъминоти лойиҳаси.

            3. Электр таъминоти лойиҳасини техник шартларни берган корхона ва “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси билан келишилганлиги тўғрисидаги хатлар.

            4. Электр хўжалиги учун жавобгар шахсни тайинлаш тўғрисидаги буйруқдан кўчирма.

            5.  Хавфсизлик техникаси бўйича мавжуд бўлган ҳимоя воситаларининг рўйхати.

            6. Тақдим этилган техник ҳужжатларнинг тадбиркорлик субъектининг раҳбари ёки электр хўжалиги учун жавобгар шахси томонидан тасдиқланган рўйхати.

            7. Кабель ва ҳаво линиясининг ижро чизмаси.

            8. Кабелни ётқизиш, механик шикастланишлардан ҳимоя қилиш бўйича ишларни очиш далолатномаси.

            9. Кабелни ётқизилишидан (монтаж қилинишидан) кейинги синаш баённомаси.

            10. Симлар ва электр ускуналар изоляциясининг қаршилигини ўлчаш баённомаси.

            11. Заминлагичлар ва заминланувчи элементлар ўртасида занжир мавжудлигини текшириш баённомаси.

            12. Заминловчи қурилмалар қаршилигини ўлчаш баённомаси.

            13. 10-6/0,4 кВ трансформатор пунктини (ТП) ўрнатишда  ёки ишлаб турган ТПда трансформаторни алмаштиришда:

            - заминлаш контурини бажариш бўйича ижро чизмаси ва ишларни очиш далолатномаси (фақат янги ТПни  ишга туширишда);

            - куч трансформаторини синаш баённомаси;

            - трансформатор мойининг қисқартма таҳлили баённомаси;

            - юқори кучланишли шиналарни саноат частотасидаги оширилган кучланиш билан синаш баённомаси;

            - ТПни заминлаш контурининг қаршилигини ўлчаш баённомаси.

 

            Изоҳ:

            1. 5-12 бандларда келтирилган ҳужжатлар тармоқнинг тегишли элементларини ишга тушириш ҳолларида зарур бўлади.

            2. 13 бандда келтирилган ҳужжатлар янги ТПни ишга тушириш ёки ишлаб турган ТПда трансформаторни алмаштириш бажарилмаган ҳолларда талаб қилинмайди.       

 

 





<<  Асосий саҳифа