Авторизация
Сўровнома

Инспекцияга йўллаган мурожаатингиз ўрнатилган муддатда кўриб чиқилганми?

Category: Сўровнома, Total votes: 37



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 11

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print1626

Қаттиқ ёқилғидан фойдаланиш ва уни ҳисобга олиш қоидаларининг 11-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида


 

 

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи

Қаттиқ ёқилғидан фойдаланиш ва уни ҳисобга олиш қоидаларининг 11-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 11-сон, 104-модда)

 

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 14 мартда 2096-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]

 

 

Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:

 

1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 18 мартдаги 51-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2096, 2010 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 122-модда) билан тасдиқланган Қаттиқ ёқилғидан фойдаланиш ва уни ҳисобга олиш қоидаларининг 11-бандидаги «олти» деган сўз «икки» деган сўз билан алмаштирилсин.

 

2. Мазкур буйруқ «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти, «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилган.

 

3. Мазкур буйруқ 2016 йил 30 мартдан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Бошлиқ А. НИМАТУЛЛАЕВ

Тошкент ш.,

2016 йил 9 март,

1-сон

 

 

 

Келишилган:

 

«Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси И. БАСИДОВ

2016 йил 4 март

 

«Ўзбеккўмир» АЖ бош директори Ш. ПУЛАТОВ

2016 йил 24 февраль

 

«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ

2016 йил 18 февраль

 

 

 





<<  Асосий саҳифа