Авторизация
Сўровнома

Инспекцияга йўллаган мурожаатингиз ўрнатилган муддатда кўриб чиқилганми?

Category: Сўровнома, Total votes: 37



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 9

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print554

Тадбиркорлик субъектларида ўтказилган профилактика ишларининг самарадорлиги асосида "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси фаолиятини баҳолаш мезонлари тўғрисида Низом

 

 

 

 

 

 

“Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг

2015 йил “29” июндаги

 93-сонли буйруғига  илова

 

 

Тадбиркорлик субъектларида ўтказилган
профилактика ишларининг самарадорлиги асосида “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси фаолиятини
баҳолаш мезонлари тўғрисидаги

НИЗОМ

 Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилиншни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги ва “Электр энергетикаси тўғрисида”ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги “Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлигини Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида”ги 96-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилиб, тадбиркорлик субъектларида ўтказилган профилактика ишларининг самарадорлиги асосида “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси фаолиятини баҳолаш тартибини белгилайди.

 

Тадбиркорлик субъектларида профилактика ишлари улар томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари ва уларга киритилаётган ўзгартиришларни тушунтириш ҳамда ушбу субъектлар томонидан энергетика соҳаси қонунчилиги талаблари бузилишини олдини олиш, улар фаолиятидаги камчиликларни текширишгача бартараф этилишини таъминлаш мақсадида ўтказилади.

 

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларида профилактика ишлари “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси ҳудудий бўлимлари томонидан ташкил этиладиган “Очиқ эшиклар куни”, семинар ва бошқа тадбирлар орқали ёки “Ишонч телефонлари”, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш орқали ўтказилиши мумкин.

 

Жойларга чиққан ҳолда ўтказиладиган профилактика ишлари билан биринчи навбатда фаолиятини янгидан бошлаган ёки фаолияти давомида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйиш эҳтимоли бор субъектларда ўтказилиши лозим.

 

“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси томонидан ўтказиладиган профилактика ишларини ташкил этилиши ва ўтказилиши ҳамда уларнинг самарадорлиги қуйидаги тартибда баҳоланади:

 

I. Тадбиркорлик субъектларида профилактика ишларини ташкил этилиши ва ўтказилиши.

 

II. Профилактика ишларининг самарадорлиги.

 

I. Тадбиркорлик субъектларида профилактика ишларини ташкил этилиши ва ўтказилиши бўйича.

 

“Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг ҳудудий бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказилган профилактика ишлари қуйидаги кўрсаткичлар асосида баҳоланади:

 

1. Энергетика қонунчилигига доир қонун ҳужжатлари талабларини тушунтириш юзасидан оммавий ахборот воситаларида қилинган чиқишлар сони:

 

-   телевидение, радио ва матбуотда қилинган чиқишлар сони ҳар бир ҳудудий бўлимга ўртача 5 та ва ундан кўпни ташкил этган бўлса – 5 балл;

-    телевидение, радио ва матбуотда қилинган чиқишлар сони ҳар бир ҳудудий бўлимга ўртача 3 тадан 5 тагачани ташкил этган бўлса – 3 балл;

-   телевидение, радио ва матбуотда қилинган чиқишлар сони ҳар бир ҳудудий бўлимга ўртача 3 тадан камни ташкил этган бўлса – 1 балл.

 

2. “Очиқ эшиклар куни” тадбирларини ташкил этиш орқали профилактика ишларини ўтказиш:

 

-   ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни” орқали қабул қилинган мурожаатларнинг 70 фоизидан кўпи ечимини топган бўлса – 5 балл;

-   ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни” орқали қабул қилинган мурожаатларнинг 30 фоизидан 70 фоизигача ечимини топган бўлса – 3 балл;

-   ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни” орқали қабул қилинган мурожаатларнинг 30 фоизигача ечимини топган бўлса – 1 балл.

 

3. Тадбиркорлик субъектлари ўртасида семинар, тушунтириш ишлари ва давра суҳбатлари ташкил этилиши орқали профилактика ишларини ўтказилиши:

 

-   ташкил этилган семинарларда назорат остидаги тадбиркорлик субъектларининг 3 фоизидан ортиғи қамраб олинган бўлса – 5 балл;

-   ташкил этилган семинарларда тадбиркорлик субъектларининг 2 фоиздан  3 фоизигача қисми қамраб олинган бўлса – 3 балл;

- ташкил этилган семинарларда тадбиркорлик субъектларининг 2 фоизгача қисми қамраб олинган бўлса – 1 балл.

 

4. Тадбиркорлик субъектларининг назорат органлари томонидан қонун ҳужжатлари талаблари экс этган тарқатма материаллар билан таъминланиши:

 

- назорат остидаги тадбиркорлик субъектларининг 75 фоиздан ортиқ қисми тарқатма материаллар билан таъминланган бўлса – 5 балл.

- тадбиркорлик субъектларининг 50 фоиздан 75 фоизгача қисми тарқатма материаллар билан таъминланган бўлса – 3 балл.

- тадбиркорлик субъектларининг 50 фоизигача қисми тарқатма материаллар билан таъминланган бўлса – 1 балл.

 

II. Тадбиркорлик субъектларида ўтказилган профилактика ишлари самарадорлиги

 

5. Тадбиркорлик субъектларида ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган камчиликларнинг белгиланган муддатда бартараф этилиши. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 6 майда 1573 – сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 4 – иловасига мувофиқ “Ўзбекэнерго” ДАК объектларида назорат тадбирларини ўтказиш)

         

Назорат тадбирларида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилиши даражаси:

 

-   ҳисобот даврида назорат тадбирларида энергетика соҳаси қонунчилиги талаблари бузилиши аниқланган тадбиркорлик субъектлари сонига нисбатан камчиликларни бартараф этиш даражаси 81 фоиз ва ундан юқори бўлса – 5 балл;

-  назорат тадбирларида камчиликларни бартараф этиш даражаси 60 фоиздан 80 фоизгача бўлса – 3 балл;

-   назорат тадбирларида камчиликларни бартараф этиш даражаси  60 фоиздан кам бўлса – 0 балл.

 

6. Тадбиркорлик субъектларида ўтказилган режадан ташқари текширишлар сонининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўзгариши

 

- режадан ташқари текширишлар ўтказилмаган ёки камайган бўлса – 5 балл;

- режадан ташқари текширишлар сони ўзгармаган бўлса – 3 балл;

- режадан ташқари текширишлар сони ошган бўлса – 0 балл.

 

7. Тадбиркорлик субъектларида ўтказилган режали текширишлар натижалари тадбиркорларнинг тугатилиш даражасига олиб келмаслиги.

 

Охирги бир йил давомида текшириш ўтказилган тадбиркорлик субъектларидан:

 

-   тугатилган тадбиркорлик субъектлари бўлмаса – 5 балл;

-  2 тагача тадбиркорлик субъектлари тугатилган бўлса – 3 балл;

-   3 таси ва ундан ортиқ субъектлар тугатилган бўлса – 0 балл.

 

8. Ўтказилган текширишларда тадбиркорлик субъектлари томонидан энергетика соҳаси қонунчилиги бузилиши ҳолатлари камайишига эришиш:

 

-   ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 70 фоиздан кўпга камайган бўлса –  5 балл;

-   ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоиздан кўпга камайган бўлса – 3 балл;

-    ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоизгача камайган бўлса – 1 балл.

 

9. “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолияти устидан тадбиркорлик субъектлари томонидан келиб тушган шикоятлар сонининг ўзгариши:

 

-   ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 70 фоиздан кўпга камайган бўлса – 5 балл;

-   ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоиздан 70 фоизгача камайган бўлса – 3 балл;

-   ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоизгача камайган, камаймаган ёки ошган бўлса – 1 балл.

 

III. Тадбиркорлик субъектларида ўтказилган профилактика ишлари самарадорлиги асосида “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси фаолиятини баҳолаш.

 

Тадбиркорлик субъектларида ўтказилган профилактика ишлари самарадорлиги асосида “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси фаолияти ҳар чорак якуни билан инспекциянинг энергия ва кўмир истеъмоли назорати бўлими томонидан иловадаги жадвал шаклида умумлаштириш йўли билан баҳоланиб борилади.

 

Баҳолаш натижаларига кўра энг паст кўрсаткичларни қайд этган ҳудудий бўлим бошлиғи ва масъул ходимларига тегишли чоралар белгиланиши ҳамда энг яхши натижаларга эришган ва юқори баҳо олган ҳудудий бўлим бошлиғи ва масъул ходимларига рағбатлантириш чоралари кўрилиши мумкин.

 

“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси томонидан ўтказилган баҳолаш натижалари бўйича иловадаги жадвал шаклида маълумот ва энг паст кўрсаткичларни қайд этган ходимларга нисбатан кўрилган чоралар тўғрисидаги ахборот ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10 санасига қадар Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ишчи органига юборилади.

 

 

 





<<  Асосий саҳифа