Авторизация
Сўровнома

Инспекцияга йўллаган мурожаатингиз ўрнатилган муддатда кўриб чиқилганми?

Category: Сўровнома, Total votes: 37



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 2

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print709

Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари

 

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ «ЎЗДАВЭНЕРГОНАЗОРАТ» БОШЛИҒИНИНГ БУЙРУҒИ

 

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАРИДАН ТЕХНИК ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

 

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 317-модда, 2005 й., 10-11-сон, 78-модда; 2012 й., 5-сон, 53-модда)

 

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 9 июлда 1383-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]

 

Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 29 апрелдаги 210-сонли «Собиқ СССРнинг қонуний ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси тўғрисидаги низомга асосан, буюраман:

 

1. Илова* қилинаётган «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари» тасдиқлансин.

 

* Илова рус тилидаги матнда берилади.

 

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб, 10 кун ўтганидан сўнг кучга киритилсин.

 

3. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан бошлаб СССРнинг энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг Давлат электр энергетикада назорат бош бошқармаси томонидан 1984 йил 21 декабрда тасдиқланган «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини техникавий эксплуатация қилиш қоидалари» Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилмасин.

 

4. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

Электр энергияда назорат бўйича давлат инспекцияси «Ўздавэнергоназорат» бошлиғи Б. ТЕШАБОЕВ

Тошкент ш.,

2004 йил 21 май,

207-сон

 





<<  Асосий саҳифа