Авторизация
Сўровнома

Инспекцияга йўллаган мурожаатингиз ўрнатилган муддатда кўриб чиқилганми?

Category: Сўровнома, Total votes: 37



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 12

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print812

Электр станцияларидаги ёқилғи узатишда портлаш-ёнғин хавфсизлиги қоидалари

 

 

«Ўздавэнергоназорат»

инспекцияси бошлиғининг

2010 йил 13 декабрдаги

244 – сон буйруғига

илова

 

Электр станцияларидаги ёқилғи узатишда

портлаш-ёнғин хавфсизлиги қоидалари

 

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил  1 мартдаги 96-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами,        2004 й., 9-сон, 105-модда) билан тасдиқланган «Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги Низом»га мувофиқ ёқилғи узатиш ускуналарини қаттиқ ёқилғида эксплуатация қилишнинг, ҳамда технологик ускуналар жойлашган ишлаб чиқариш бинолари ва хоналарини портлаш-ёнғин хавфсизлиги шароитларини таъминлаш талабларини белгилаб беради.

 

I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1. Мазкур Қоидалар қаттиқ ёқилғида ишлайдиган электр станцияларнинг ёқилғи узатиш ускуналари ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш, эксплатация қилиш ва таъмирлашда мажбурийдир.

Қоидалар муздан эритиш ва тушириш қурилмаларидан бошлаб хом ёқилғи бункерларигача бўлган ёқилғи узатишнинг бутун тракти бўйлаб амал қилади.

2. Кўмир ва унинг чанглари сақлаш ва ташиш чоғида ўз-ўзидан ёниб кетиш хавфига эга. Ёқилғи қатламига ҳаво келишини кўпайиши билан хамда ёкилғи иситилганда унинг ўз-ўзидан ёниб кетиш хавфи ортиб боради. Кўмир чангининг заррачалари кичрайганда ва намлиги камайганда, таркибидаги кислород улуши кўпайганда ва атроф-муҳит ҳарорати кўтарилганда, ҳамда йиғилиб қолган чанг қизиб турган сиртларга текканида унинг ўз-ўзидан ёниб кетишга бўлган мойиллиги ортиб боради.

3. Ҳавода муаллақ туриб қолган кўмир чанглари (зарраларининг ўлчами 0,2 mm дан кам) портлаш хавфи бўлган аралашмани ҳосил қилиб, у ўт олиш манбаи пайдо бўлган заҳоти портлашни юзага келтириши мумкин.

Ёқилғи чангида намликнинг камайиши чанг-ҳаво аралашмасининг портлаш хавфини оширади.

4. Ёқилғи узатиш шароитида ҳавода учувчан чанг зарралари миқдори ёқилги массасининг 20 фоизи ва ундан ортиқни ташкил этадиган барча турдаги ёқилғининг чанги портлаш хавфига эга ҳисобланади.

5. Ишлаб чиқариш хоналари ва конвейер галереясида ҳавониннг чангланганлик даражаси санитария меъёрлари билан белгиланган (10 mg/m3 гача) қийматдан ошмаслиги ва чангланганлик устидан доимий назорат таъминланиши керак. 

6.Қурилиш конструкциялари элементларида, технологик ускуналарда, кабелларда ва иситиш асобобларида ўтириб қолган ёқилғи чанглари портлашни юзага келтириш манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Айниқса, чўғ бўлиб турган уюмларни кавлаштириш ва тўзитиш жуда хавфли.

7. Кескин ҳаракатлар манбаи (конструкцияларнинг титраши, чанг тизимида пақиллаш билан бункерларга портлаш тўлқинини урилиши ёки бошқа турдаги портлашлар) пайдо бўлганда чанг қатламлари тўзиб-учиб, хавфли чанг-ҳаво аралашмасини ҳосил қилиши мумкин.

8. Чўғланган чанг қатламлари ўпирилиб тушганда ва тўзиб кетганда ҳаводаги кислород ва ёнувчи модда чангларининг портловчи аралашмаси ҳосил бўлади, одатда, у учиб тушаётган чанг учқунлари таъсирида ёниб, чақнаш ёки портлашни юзага келтиради.

9. Ёқилғи узатишнинг ишлашида портлаш хавфсизлигини таъминлаш учун қуйидагиларга амал қилиниши зарур:

а) ёқилғи узатиш хонасига ва ускуналарига ёниб турган ёқилғи ва бошқа аланга манбаларининг тушиб қолишига йўл қўймаслик;

б) чанг пайдо бўладиган жойларда уни бартараф этиш;

в) ёқилғи узатиш хоналарида ва ускуналарда ёқилғи чангининг ўтириб қолишига ва айниқса унинг чўғланаётган ўчоқлари пайдо бўлишига йўл қўймаслик;

г) ускуналар ва хоналарни белгиланган маромда ишлашини таъминлаш ва уларни мунтазам чангдан тозалаб туриш керак.

 

II БОБ. ҚУРИЛИШ ҚИСМИГА ОИД ТАЛАБЛАР

 

10. Ёқилғи узатишнинг барча ишлаб чиқариш хоналари ёнғин хавфсизлиги даражаси бўйича В-IIтоифага киради.

11. Лойиҳалаштирилаётган ва қурилаётган электр станциялари учун ёқилғи узатишнинг таянч ва тўсиқ конструкциялари ёнмайдиган материаллардан тайёрланиши лозим. Майдалаш қурилмалари жойлашган бинолардаги устунлар ва қаватлараро қопламаларнинг оловбардошлик чегаралари тегишлича 2 ва 0,75 соатдан кам бўлмаслиги керак.

Бункер усти галерея ичидаги устунларнинг, ҳамда деворли тўсиқлар ва қаватлараро қопламаларнинг оловбардошлиги чегаралари тегишлича  2 ва 1 соатдан кам бўлмаслиги керак. Ёқилғи узатишнинг бошқа конструкцияларини оловбардошлик чегаралари 0,25 соатдан кам бўлмаслиги керак.

12. Бош корпусдаги тўкиш минорасининг юқори қаватларида, ёқилғи узатиш хоналаридан зинапоя йўлагига чиқиш жойларида 1,2 х 1,5 метрдан кичик бўлмаган ўлчамда тамбурлар қилиниши керак.

13. Иситиладиган хоналарнинг поллари ва деворлари чангни гидроусул билан тозалашни ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланиши ва бажарилиши керак. Ишлаб турган ёқилғи узатиш тизимларида пневматозалашдан фойдаланиш мумкин.

14. Хоналар ичида деворлар ва шифтлар силлиқ бўлиши ва ёқилғи чангидан фарқланадиган очиқ рангдаги сувга чидамли бўёқ билан бўялган бўлиши керак. Деворлар кафел плиткалари билан қопланган бўлиши мумкин.

15. Чанг ўтириши мумкин бўлган бўртиқ жойларнинг сони имкони борича камроқ бўлиши лозим. Деворлар ва ойна четларидаги бўртиқ жойлар горизонталга нисбатан камида 60о бурчак остидаги нишабликда бажарилади ва сувга чидамли бўёқ билан бўялади ёки кафель плиткалар билан қопланади.

16. Ёқилғи узатиш хоналарида усти силлиқ бўлган иситиш асбоблари, уларни тозалаш осон бўлган жойларда, ўрнатилиши лозим. Ушбу хоналарни иситиш учун электр иситиш асбобларидан фойдаланиш тақиқланади.

17. Ёқилғи узатиш хоналарида иссиқлик қувурлари ёки технологик буғ қувурларини ва электр кабелларини  ўтказиш тақиқланади.

18. Ёқилғи узатиш хоналаридаги иситиш асбоблари сиртидаги чегаравий ҳарорат (муздан эритиш қурилмаларидан ташқари) кўмир учун 130 оС га мувофиқ бўлиши керак.

19. Ёқилғи узатиш хоналари орқали кислород, ацетилен ва бошқа ёнувчи газлар қувурларини ўтказиш тақиқланади.

20. Аспирацион қурилмалар билан жиҳозланган ҳар бир алоҳида ишлаб чиқариш хонаси ушбу қурилмалар билан сўриладиган ҳавонинг ўрнини қопловчи ҳаво киритиш қурилмалари билан таъминланган бўлиши керак.

21. Янги лойиҳаланаётган электр станцияларнинг ер усти ишлаб чиқариш хоналари (юк тушириш қурилмалари, майдалаш қурилмалари, конвейер галереялари, тўкиш боғламалари, бункер усти галереяси), хонанинг 1 m3 ҳажми учун 0,03 m2 дан кам бўлмаган ўлчамда ойна билан қопланган бўлиши керак.

Бункер усти галереясида машина залига қаратилган деразаларни ўрнатиш тақиқланади. Бу галереянинг ойналари ташқи деворга ўрнатилиши керак.

Ойна қўйиш ўрнига фонарлар ёки осон очилиб кетадиган том ўрнатилиши мумкин.

22. Дераза ромлари металлардан ишланиши ва деворнинг ички сирти билан бир тексликда бўлиши керак. Дераза токчалари, агар бор бўлса,  мазкур қоидаларнинг             15-банди талабаларига мувофиқ ишланиши керак. Арматураланган ойнадан фойдаланиш мумкин эмас.

23. Ёнғин ва портлаш хавфи бўлган материалларни сақлаш омборлари, шунингдек ацетилен ва бошқа ёнувчи газлар сақланадиган хоналар ёқилғи узатиш хоналари билан туташган бўлмаслиги керак.

Таъмирлаш устахоналари ва бошқа ёрдамчи хоналар ёқилғи узатиш ишлаб чиқариш  хоналаридан берк девор билан ажратилиши ёки галереялар остида қурилиши мумкин.

24. Ҳамма ишлаб чиқариш хоналари бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши керак.

25. Ёқилғи узатиш трактидаги дренчер қурилмалар конвейер галереяларининг юк тушириш қурилмасига, майдалагичлар, тўкиш боғламасига, бош корпуснинг тўкиш минорасига туташган жойларида, шунингдек асосий трактда конвейер галереясининг омбордан ёқилғи олиш ва ёқилғи узатиш жойларида ўрнатилган бўлиши керак. Дренчер қурилмалар масофадан ва ўзидан туриб бошқариладиган бўлиши лозим.

26. Янги лойиҳаланаётган электр станциялар ёқилғи узатишининг тақсимлаш қурилмалари ва бошқариш пультлари алоҳида киришга эга бўлган изоляцияланган хоналарда жойлаштирилиши ёки ишлаб чиқариш хонаси билан тамбур орқали боғланишга эга бўлиши керак.

27. Омборга ёқилғи узатувчи ер усти конвейер галереялари, иситилмайдиган конвейер галереяларидан ташқари, эстакадаларнинг асосий (таянч) конструкциялари устига жойлаштирилиши лозим.

28. Ёқилғи омборларида штабеллардаги қизиган ёқилғини совутишга мўлжалланган, ўлчами штабеллар умумий майдонининг 5 фоизидан кам бўлмаган, қўшимча майдон  кўзда тутилиши лозим.

 

 

III БОБ. ТЕХНОЛОГИК УСКУНАЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ТАЛАБЛАР

 

29. Ёқилғи узатиш тракти бўйича ўрнатиладиган электр ускуналар (электр двигателлардан ташқари), шу жумладан ёритиш жиҳозлари В-II тоифадаги хоналарга қўйиладиган талабларга мувофиқ  чанг ўтказмайдиган қилиб ишланган бўлиши керак. Электр двигателлар ёпиқ шамоллатиладиган тарзда тайёрланган бўлиши керак.

Шамоллатиладиган электр двигателлар ҳам ўрнатилиши мумкин, лекин бунда совутувчи ҳавони ташқаридан киритилиши ва уни хонадан сўриб чиқарилиши йўлга қўйилган бўлиши керак.

Электр ускуналари сув билан ювишга мўлжалланган бўлиши керак.

30. Ёқилғи узатиш ишлаб чиқариш хоналарида транзит равишда электр кабелларини ўтказиш тақиқланади. Технологик ва ёритиш ускуналарига борадиган кабеллар сув билан ювиш мумкин бўладиган қилиб ўтказилиши керак. Чанг йиғилишини камайтириш учун кабеллар бир-биридан камида битта кабелнинг диаметрича масофада ажратиб ётқизилган бўлиши керак.

31. Статик электр тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида барча технологик ва ёрдамчи ускуналар ишончли заминланган бўлиши лозим.

32. Ёқилғи узатишни технологик ускуналари остидаги конструкциялар сиртларининг сони чанг камроқ тўпланиши учун имкони борича камроқ қилиб ишланиши керак.

Ускуналар шундай ўрнатилиши керакки, чангдан тозалаш учун уларга яқинлашиш қулай бўлсин.

33. Қурилма очиқ рангли сув юқтирмайдиган бўёқ билан бўялган бўлиши ва хонани гидроусулда тозалаш имкони таъминланиши керак.

34. Чанглаб кетишнинг олдини олиш учун тўкиш боғламалари баландлигини ускунанинг технологик  ишлаш шароитларини ҳисобга олган ҳолда минимал қилиб бажариш керак.

35. Чангланиш манбаи бўлган технологик ускуналар ва қурилмалар ишончли зичланган ва чангсизлантириш воситалари (аспирацион қурилмалар, гидрочангсиз-лантиргич, кўпикли чангсизлантиргич ва бошқалар) билан жиҳозланган бўлиши керак. Зичланишлар ва чангсизлантириш воситаларининг устидан даврий назорат ўрнатилиши керак. Аниқланган носозликлар энг қисқа муддатларда бартараф этилиши лозим.

Аспирацион қурилмалар атмосферага чиқарилаётган ҳавони санитария меъёрларигача чангдан тозаланишини таъминлаши лозим.

36. Ёқилғи узатиш трактининг портлаш хавфсизлиги талабларини ва санитария меъёрларига мувофиқлигини таъминлаш учун ёқилғи тўкиш боғламаларида аспирацион қурилмалар ёки юпқа пуркаладиган сув, механик ҳаво кўпиги ёки сув-буғли аралашма қўлланилиб чангни бостириш қурилмалари нормал ишлаши керак.

37. Аспирацион қурилмаларнинг ҳаво ўтказгичлари ва чанг сўриш қувурлари чанг ўтириб қолмайдиган қилиб лойиҳалаштирилган ва тайёрланган бўлиши керак.

38. Аспирацион қурилмаларнинг чанг тўплагичидаги чангларни чиқариб ташлашда  қайта чангишга йўл қўйилмаслиги керак. Ҳўл чанг тўплагичдан қуйқани чиқариб ташлаш гидротозалаш учун мўлжалланган қурилмалар ёрдамида амалга оширилиши керак.

39. Металли ўтиш майдончалари ва зинапоялар тилиб узайтирилган ёки панжарасимон пўлатдан тайёрланган бўлиши керак.

40. Аспирацион қурилмаларнинг очилиш клапанлари шундай ўрнатилган бўлиши керакки, улар ишлаганда ўтирган чанг зарралари тўзимаслиги ва иш жойларида, ўтиш жойларда хавф туғдирмаслиги керак.

41. Бош корпусдаги хом ёқилғи бункерларининг ички сирти силлиқ қилиб              темир бетон ёки металлдан ишланган бўлиши керак, бунда ёқилғи улардан ўз оқими                     билан тўла тўкилиши таъминланган бўлиши лозим. Бункерлар амалдаги                  Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасидаги СНиП II 58-75 “Иссиқлик электр станцияларини лойиҳалаш меъёрлари” ва ҚМҚ 2.04.07-99 “Иссиқлик тармоқлари” меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ лойиҳаланиши керак.

42. Бош корпуснинг хом ёқилғи бункерлари ёқилғининг тиқилиб қолиши, ёпишиб қолиши ва уюмлар ҳосил бўлишига қарши автоматик ёки масофадан бошқариладиган қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак.

43. Бош корпуснинг хом ёқилғи бункерлари тўғри ҳайдалувчи схемаларда ёқилғи сатҳининг чегаравий минимум ҳолатини (баландлигининг 1/3 қисми) қайд қилувчи, шунингдек кўмир хом ашёси таъминлагичига ёқилғи узатишдаги узилишларни қайд қилувчи сигнализация билан таъминланган бўлиши керак.

44. Технологик ускуналарнинг, иситиш асбобларидан ташқари, ҳарорати 45 оС дан юқори бўлган барча қайноқ сиртлари иссиқлик изоляциясига эга бўлиши керак.

 

IV БОБ. ЁҚИЛҒИ УЗАТИШНИНГ ҚУРИЛМАЛАРИ ВА УСКУНАЛАРИНИ ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШ

 

45. Ёқилғи узатишни, фақат мазкур қоидаларда кўзда тутилган портлаш хавфсизлиги (чангсизлантириш ва ёнғин ўчириш воситалари, хоналарни тозалаш) чора-тадбирлари кўрсатилган ҳолда, унинг ишга туширишга тайёрлиги ҳақидаги далолатнома имзоланганидан сўнг ишга туширишга рухсат берилади.

46. Экспулатация қилувчи ва таъмирловчи ходимлар мазкур Қоидаларнинг талабларини билиши шарт.

47. Ишлаб чиқариш хоналарида ҳаводаги ёқилғи чангларининг концентрацияси белгиланган санитария меъёрларидан ортиқ бўлмаслиги керак.

48. Чанг миқдори устидан назорат жадвал бўйича камида бир ойда бир марта амалга оширилади; қўнғир кўмир ёқиладиган электр станцияларида назорат бир ойда икки марта ўтказилади. Ўлчаш натижалари маҳсус журналга ёзиб борилади.

49. Ёқилғи узатиш хоналарида тозаликка риоя қилиш, барча чанг тўпланадиган жойларни,  айниқса, қурилманинг қизийдиган сиртларини мунтазам тозалаб туриш керак.

Хоналар цех бошлиғи томонидан тасдиқланган жадвал бўйича тозаланиши лозим.

50. Хоналарни тозалаш механизацияланган равишда бажарилиши керак. Зарур бўлганда чангни қўлда супиргилар, четкалар билан тозалаш, дастлаб сув сепиб чангни намлашдан кейин амалга оширилади.

51. Чанг тўпланиш жойларида чанг қатламлари, ҳамда чангсизлантириш воситалари ҳолати назорат қилиниши зарур. Аниқланган носозликлар дорҳол бартараф этилиши керак.

52. Ёқилғи узатилаётганда ёқилғи узатиш тракти бўйлаб жойлашган барча чангсизлантириш воситалари, ҳамда ёқилғининг ичидан металл, пайраха ва бошқа чет қоришмаларни тутувчи қурилмалар  ишлаб туриши керак.

Чангсизлантириш қурилмаларини ишга тушириш ва тўхтатиш конвейерларни ишга тушириш ва тўхтатиш билан блокировка қилинган бўлиши керак.

53. Ёқилғи ортилган вагонларда ёнғин ўчоқлари аниқланганда, ундаги ёқилғи ёнғин ўчиириш воситалар билан жиҳозаланган махсус ажратилган майдонгача тушириб олиниши керак. Ёнғин ўчоқлари бўлган ёқилғини қозонхона бункерларига тўкиш  ёки сақлаш учун штабелларга ағдариш тақиқланади.

54. Ичида ёнғин ўчоқлари бўлган ёқилғини омбордан тасмали конвейерларга, шунингдек бош корпуснинг хом ёқилғи бункерларига узатиш тақиқланади.

55. Ёқилғи узатиш хоналарида очиқ алангадан фойдаланиш тақиқланади, мазкур Қоидаларнинг V бобида қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно.

56. Ёқилғи узатиш ишлаб чиқариш хоналарида чекиш ман этилади. Фақат алоҳида ажратилган, ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган жойларда чекишга рухсат этилади, у “Чекиш учун жой” ёзувига эга бўлиши керак. Чекиш учун жойлар сувли бочкалар ёки қумли қутилар билан таъминланган бўлиши керак. 

57. Электр ёритгичларни тозалаш ишлари, кучланиш ўчирилган ҳолатда ва фақат электр монтёр томонидан бажарилиши керак.

58. Бош корпуснинг хом ёқилғи бункерларида ёқилғи ёпишиб қолиши ва ёнғин чиқишининг олдини олиш учун электр станциянинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган жадвал бўйича бункерлар, даврий равишда, йўл қўйилиши мумкин бўлган минимал сатҳгача бўшатиб турилиши керак.

Электр станция узоқ муддатга газ ёки мазут билан ишлашга ўтказилганда ва капитал таъмирлашга ўтказишдан олдин бункерлар тўла бўшатиб қўйилади.

59. Ёқилғи узатиш ишлаб чиқариш хоналарида тез алангаланувчи материалларни ва ёнувчи суюқликларни  сақлаш тақиқланади.

60. Суткалик эҳтиёж миқдоридаги мойлаш материаллари иш жойи яқинида махсус металл қутилар (шкафлар) ва ёғдонларда сақланиши мумкин. Тўкилган мой зудлик билан артиб олиниши керак.

61. Бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ва ёнғин ўчириш асбоб-анжомлари доимо тайёр ва  соз ҳолатда  туриши керак.

62. Ёнғин ўчириш машғулотлари мунтазам равишда энергетика корхоналари учун ёнғинга қарши машғулотларни ташкил этиш бўйича талабларга мувофиқ ўтказиб турилиши керак.

 

V БОБ. ЁҚИЛҒИ УЗАТИШНИНГ УСКУНАЛАРИ

 ВА ҚУРИЛМАЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ

 

63. Олов билан бажариладиган ишлар фақат қурилиш конструкциялари, шунингдек ёқилғи узатиш хонасидан чиқариб бўлмайдиган қурилма ва деталларда бажарилиши мумкин. Бу ишлар “Энергетик объектларда олов билан ишлашда ёнғин хавфсизлиги чора тадбирлари йўриқномаси”нинг (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан техник ҳужжатлар жумласига киритилган, 2010 й 18 август          № 6-24/13-7676/6) ва “Энергетик корхоналар учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари”нинг (руйхат рақами 1341, 2004 йил, 22 апрел) (Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари тўплами, 2004 й. 16-сон, 194-модда) талабларига мувофиқ  наряд бўйича қуйидаги шартлар асосида бажарилади:

а) цех бошлиғининг ёки уни ўринбосарининг объектни ёнғиндан сақлаш бўлими билан келишилган ёзма рухсатномаси бўлиши;

б) тўхтатилган ускуналарда иш бажариш;

в) иш бажариладиган жойни ва деталларини яхшилаб чангдан тозалаш;

г) олов билан ишлаш жойларини керакли ёнғин ўчириш воситалари билан таъминлаш;

д) олов билан ишларни бажарилаши учун маъсул шахсни тайинлаш керак.

64. Оловли ишлар тугатилгандан сўнг иш жойини 16 h давомида ёнғинга қарши   ҳолати устидан назорат қилиниши таъминланиши керак.

65. Буғли вулканизацион аппаратларда буғ босими 6 kgf/сm2 дан ортиб кетмаслиги керак. Буғли вулканизацион аппаратларни сақловчи клапансиз ишлатиш тақиқланади. Электр вулканизаторлар заминланган бўлиши лозим.

66. Вулканизация ишларини бажариш учун тасмали конвейер ўрнатилган ҳар бир  ёқилғи узатиш хонасида конвейер бўйлаб  10 m дан кам бўлмаган узунликда махсус участка ажратилган бўлиши, ҳамда бу участканинг узунлиги бўйлаб ёнидаги ускуналарни тўсиш учун кўчма ёнмайдиган шчитлар ўрнатилиши керак. Вулканизацияни бажаришдан олдин иш участкаси ёқилғи ва чанглардан тозаланиши керак.

67. Тутун, ёқилғи ёки резинада ёниш аломатлари пайдо бўлганда зудлик билан ёнғин ўчириш қисмини чақириш ва ёнғинни бартараф этишга киришиш керак.

68. Ёнғин ўчоғини тўзиб кетишига олиб келиши мумкин бўлган, уни супуриб ташлаш ёки яхлит сув оқими, ёнғин ўчиргич ёки бошқа йўл билан ўчириш тақиқланади. Очиқ ёнғин ўчоғини пуркаланган сув ёки қум билан ўчириш лозим.

69. Хом ёқилғи бункерида тутун ёки ёниш ўчоғи аниқланиши билан қуйидаги ишларни бажариш зарур:

а) ёнғин ўчоғига сув қуйиш;

б) бункерга ёқилғи тўлдириш чораларини кўриш;

в) бункердаги ёқилғини тез ишлатиб юбориш чораларини кўриш.

70. Хом ёқилғи бункерида икки томонлама ўрама ҳосил бўлганда, тўғридан-тўғри пуфланадиган тизимларида дарҳол ўтхонани бункердан шибер билан ажратиш ва бункерни тўлдириш чораларини кўриш керак.

71. Ёқилғи узатиш тракти, транспортер тасмасида ёқилғи ортилган ҳолатда, авариявий тўхтатилган бўлса, аспирацион қурилмалар ҳам дарҳол тўхтатилиши керак.

 

 

 

 





<<  Асосий саҳифа