Авторизация
Сўровнома

Рухсат бериш хусусиятига эга электрон хизматларимиздан фойдаландингизми?

Category: Сўровнома, Умумий овозлар сони: 17



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 6

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print1060

Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида


 

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг

Қарори

Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида

 

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/2736-1/0272-сон)

 

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 16 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2736-1]

 

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон «Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги қарор қилади:

 

1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2015 йил 30 октябрдаги 6 ва к-8-сон қарори (рўйхат рақами 2736, 2015 йил 1 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2015 й., 48-сон, 610-модда) билан тасдиқланган Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

«7. Ҳисобга олиш прибори эксперт текширувидан терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирув, тергов, прокуратура органлари ёхуд суднинг қарорига (ажримига), асосан ўтказилиши мумкин.».

 

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти билан келишилган.

 

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ

Тошкент ш.,

2017 йил 8 ноябрь,

6-сон

 

           Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори   А. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 8 ноябрь,

к-4-сон

 

Келишилган:

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. ГУЛЯМОВ

2017 йил 6 ноябрь

 

«Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси У. МУСТАФОЕВ

2017 йил 30 октябрь

 





<<  Асосий саҳифа