Авторизация
Сўровнома

Инспекцияга йўллаган мурожаатингиз ўрнатилган муддатда кўриб чиқилганми?

Category: Сўровнома, Total votes: 37



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 8

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print1633

"Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига "бир дарча" тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

 

 

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг

буйруғи

«Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

 

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 50-сон, 631-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 15 декабрда 2411-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қароригамувофиқ буюраман:

 

1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

 

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 30 декабрдаги 12-сон «Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2411, 2013 йил 15 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 3-сон, 33-модда);

 

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 21 июндаги 5-сон «Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2411-1, 2013 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 28-сон, 368-модда).

 

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

 

3. Мазкур буйруқ 2016 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.

 

 

Бошлиқ А. НИМАТУЛЛАЕВ

 

Тошкент ш.,

2015 йил 10 декабрь,

7-сон

 

 

Келишилган:

 

Иқтисодиёт вазири

Г. САИДОВА

2015 йил 4 декабрь

 

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси

Б. ЗАКИРОВ

2015 йил 3 декабрь

 

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

Д. ХИДОЯТОВ

2015 йил 2 декабрь

 

«Ўзбекэнерго» АЖ Бошқаруви раиси

И. БАСИДОВ

2015 йил 1 декабрь

 

Савдо-саноат палатаси раиси

А. ШАЙХОВ

2015 йил 13 ноябрь

 

 





<<  Асосий саҳифа