Авторизация
Сўровнома

Инспекцияга йўллаган мурожаатингиз ўрнатилган муддатда кўриб чиқилганми?

Category: Сўровнома, Total votes: 37



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 5

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print2230

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун тармоқдан узилган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улаш учун тўловни ундириш тартиби тўғрисида Низом

 

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ

буйруғи

 

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ТАРМОҚДАН УЗИЛГАН ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАРИНИ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИГА ҚАЙТАДАН УЛАШ УЧУН ТЎЛОВНИ УНДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

 [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил
16 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2255]

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 декабрдаги 294-сон «2011 — 2015 йиллар учун паст кучланишли электр тармоқларни модернизациялаш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш учун буюраман:

 

1. Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун тармоқдан узилган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улаш учун тўловни ундириш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

 

Бошлиқ А. НИМАТУЛЛАЕВ

 

Тошкент ш.,

2011 йил 6 июль,

11-сон

 





<<  Асосий саҳифа