Авторизация
Сўровнома

Инспекцияга йўллаган мурожаатингиз ўрнатилган муддатда кўриб чиқилганми?

Category: Сўровнома, Total votes: 44



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 11

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print657

“Истеъмолчи объектларини электр таъминоти лойиҳаларининг келишувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида


ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ  БОШЛИҒИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

“Истеъмолчи объектларини электр таъминоти лойиҳаларининг келишувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

 

(Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан

2014 йил 5 июнда 1731-2 рақами билан рўйхатга олинган)

 

Ўзбекистон   Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг   2004   йил  1   мартидаги 96-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси) тўғрисидаги низомга ва Вазирлар  Маҳкамасининг 2014 йил 5 мартдаги 52-сон “Энергия таъминоти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” ги қарорига асосан буюраман:

 

1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

 

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 17 сентябрдаги 144-сон “Истеъмолчи объектларини электр таъминоти лойиҳаларининг келишувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи

(рўйхат рақами 1731, 2007 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2007 йил, 43-сон, 436-модда);

 

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг 2011 йил  24 ноябрдаги 24-сон “Истеъмолчи объектларини электр таъминоти лойиҳаларининг келишувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги буйруғи

(рўйхат рақами 1731-1, 2011 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2011 йил, 51-сон, 547-модда).

 

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда “Ўзбекэнерго” Давлат-акциядорлик компанияси билан келишилган.

 

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Бошлиқ                                                                         А. Ниматуллаев

 

 

    Тошкент ш.

2014 йил  3 июнь

       5- сон

 

 

 

Келишилган:

 

Ўзбекистон Республикаси

Давлат архитектура ва                                                                                               

қурилиш қўмитаси раиси                                                          Б. Закиров

 

2014 йил “ 30 ” май

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Хусусийлаштириш, монополиядан

чиқариш ва рақобатни

ривожлантириш давлат

қўмитаси раиси                                                                            А. Абдухакимов

 

2014 йил “ 21” май

 

 

 “Ўзбекэнерго” Давлат-акциядорлик

 компанияси Бошқарув раиси                                                  И. Басидов

 

2014  йил “12” май

 

 





<<  Асосий саҳифа