Авторизация
Сўровнома

Инспекцияга йўллаган мурожаатингиз ўрнатилган муддатда кўриб чиқилганми?

Category: Сўровнома, Total votes: 37



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 9

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print581

Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқиш, узатиш учун ёқилғи, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва сув сарфларининг меъёрларини ҳамда иссиқлик юкламаларини, шунингдек технологик йўқотишларни аниқлаш тартиби тўғрисида Низом

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ
ЎЗБЕКИСТОН «ЎЗКОММУНХИЗМАТ» АГЕНТЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

Қарори

 

ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ, УЗАТИШ УЧУН ЁҚИЛҒИ, ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ, ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ ВА СУВ САРФЛАРИНИНГ МЕЪЁРЛАРИНИ ҲАМДА ИССИҚЛИК ЮКЛАМАЛАРИНИ, ШУНИНГДЕК ТЕХНОЛОГИК ЙЎҚОТИШЛАРНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

 

 [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 7 июнда
1687-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]

 

«Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси «Ўздавэнергоназорат тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида»ги, «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (Саноатконтехназорат) тўғрисида»ги низомларга мувофиқ қарор қиламиз:

 

1. Илова қилинаётган «Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқиш, узатиш учун ёқилғи, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва сув сарфларининг меъёрларини ҳамда иссиқлик юкламаларини, шунингдек технологик йўқотишларни аниқлаш тартиби тўғрисида низом» тасдиқлансин.

 

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг, ўн кундан кейин амалга киритилади.

 

«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи Б. ҒУЛОМОВ

Тошкент ш.,

2007 йил 7 май,

90-сон

 

«Ўздавнефтгазинспекция» бошлиғи Р. ШЕРАЛИЕВ

Тошкент ш.,

2007 йил 7 май,

29-П-сон

 

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги Бош директори У. ҲОЛМУХАМЕДОВ

Тошкент ш.,

2007 йил 7 май,

26-сон

 

«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи И. ҲОЛМАТОВ

Тошкент ш.,

2007 йил 7 май,

71-сон

 

 





<<  Асосий саҳифа