Авторизация
Сўровнома

Инспекцияга йўллаган мурожаатингиз ўрнатилган муддатда кўриб чиқилганми?

Category: Сўровнома, Total votes: 37



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 2

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print964

Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг

буйруғи

 

Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 12 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2411-1]

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 28-сон, 368-модда)

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 30 декабрдаги 12-сон буйруғи (рўйхат рақами 2411, 2013 йил 15 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 3-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Бошлиқ А. НИМАТУЛЛАЕВ

Тошкент ш.,

2013 йил 21 июнь,

5-сон

 

Ўзбекистон Республикаси

Электр энергетикада назорат бўйича

давлат инспекцияси бошлиғининг

2013 йил 21 июндаги 5-сон буйруғига
ИЛОВА

 

Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Муқаддимадаги «тадбиркорлик субъектларининг» деган сўзлар «тадбиркорлик субъектларининг, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсади бўлган жисмоний шахсларнинг (бундан буён матнда истеъмолчилар деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «тадбиркорлик субъектларининг (бундан буён матнда истеъмолчилар деб юритилади)» деган сўзлар «истеъмолчиларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.

3. 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Истеъмолчи талабномани тақдим этиш вақтида Лойиҳа ишларини «Бир дарча» хизмати орқали амалга ошириш истагини билдирган тақдирда, унга талабнома берилган кундан эътиборан беш иш кунидан ошмаган муддатда техник шартларни бериш билан бир вақтда лойиҳа ташкилотларининг Лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича шартномалар лойиҳалари тақдим этилади.».

4. 10 ва 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. »Бир дарча» хизмати талабнома келиб тушган куннинг ўзида уни рўйхатга олинишини ва техник шартларни ишлаб чиқиш учун тегишлилигига кўра электр таъминоти корхонасига ёки ҳудудий электр тармоқлари корхонасига тақдим этилишини таъминлайди.

11. Тегишли электр таъминоти корхонаси ёки ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан талабнома келиб тушгандан бошлаб истеъмолчига техник шартларни берилиш муддати инобатга олинган ҳолда кўриб чиқилиб, техник шартлар расмийлаштирилади ва «Бир дарча» хизматига тақдим этилади.».

6. 15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. Истеъмолчи «Бир дарча» хизмати таклиф этган ёки унинг ўзи танлаган лойиҳа ташкилотларининг Лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича шартнома лойиҳалари билан хизмат томонидан таништирилади.».

7. 21-банддаги «иш кунидан» деган сўзлар «кундан» деган сўз билан алмаштирилсин.

8. 25-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Пудрат ташкилоти томонидан қуйидагиларнинг таъминланиши истеъмолчи билан тузиладиган шартноманинг мажбурий шартлари ҳисобланади:

пудрат ишларини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган рухсатномаларни олиш;

электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш ҳамда уларни электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига улашгача бўлган ишларни амалга ошириш.».

9. 44-банддаги «оширилганидан сўнг» деган сўзлар «оширилган куни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10. Низомнинг 1-иловасида:

номидаги «Тадбиркорлик субъектларининг» деган сўзлар «Истеъмолчиларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;

3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Электр хўжалигига жавобгар шахсни тайинлаш ҳақидаги буйруқдан кўчирма ёки электр хўжалигини хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгарликни ўз зиммасига олиш тўғрисидаги ариза-мажбурият ёхуд электр хўжалигини хавфсиз эксплуатация қилиш бўйича махсус ташкилот билан тузилган шартнома нусхаси.»;

эслатмадаги «тадбиркорлик субъекти» деган сўзлар «истеъмолчи» деган сўз билан алмаштирилсин.

11. Низомнинг 2-иловасида:

номидаги «Тадбиркорлик субъектларининг» деган сўзлар «Истеъмолчиларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;

3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Электр хўжалигига жавобгар шахсни тайинлаш ҳақидаги буйруқдан кўчирма ёки электр хўжалигини хавфсиз эксплуатация қилиш бўйича махсус ташкилот билан тузилган шартнома нусхаси.»;

эслатмадаги «тадбиркорлик субъекти» деган сўзлар «истеъмолчи» деган сўз билан алмаштирилсин.

12. Низомнинг 3-иловаси мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

13. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» ДАК ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

 

 

Иқтисодиёт вазири

Г. САИДОВА

2013 йил 19 июнь

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг раиси

Б. ЗАКИРОВ

2013 йил 21 июнь

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

А. АБДУХАКИМОВ

2013 йил 17 июнь

«Ўзбекэнерго» ДАК Бошқаруви раиси

И. БАСИДОВ

2013 йил 12 июнь

Савдо-саноат палатаси раиси

А. ШАЙХОВ

2013 йил 14 июнь

 

 

«Тадбиркорлик субъектларининг

электрқурилмалариниэлектртармоқларига

«бир дарча» тамойили бўйича улаш тартиби

тўғрисидагинизомга
3-
ИЛОВА

 

‎‎‎____________________________

‎‎‎‎(туман, шаҳар)
‎электр таъминоти корхонаси

‎‎

‎‎А Р И З А — М А Ж Б У Р И Я Т

‎‎Мен, _________________________________________________________________________

‎‎(истеъмолчи (истеъмолчи раҳбари) нинг Ф.И.О.)

_____________________________________________________ янгидан ишга туширилаётган (ёки реконструкция қилинган) электр қурилмаларни ___________________________ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан 20____ йил «____» ______________да берилган _________-сон техник шартларга мувофиқ электр таъминоти шартномасини тузишингизни ва электр тармоқларига улаб беришингизни сўрайман.‎‎

‎‎Шу билан бирга, қуйидагиларни маълум қиламан:

‎‎юқорида қайд этилган техник шартлар тўлиқ бажарилганлигини;

‎‎электр қурилмаларнинг пудрат ишлари белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда тугалланганлигини ва уларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлигини;

‎‎электр қурилмалар кучланишни қабул қилишга тайёрлигини;

‎‎қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган барча электр қурилмалар учун мувофиқлик сертификатлари мавжудлигини;

‎‎электр қурилмаларнинг келгусида тегишлича эксплуатация қилиниши ва электр хўжалигини хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгарликни ўз зиммамга олишни.

‎‎Илова:

‎‎электр таъминотининг тасдиқланган ҳисоб-монтаж схемаси;

‎‎истеъмолчи (истеъмолчи раҳбари)нинг паспорт нусхаси;

‎‎давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси — тадбиркорлик субъекти учун.

‎‎____________________

‎‎_____________________________________

‎‎(имзо, (муҳр) ва сана) ‎‎‎

(истеъмолчи (истеъмолчи раҳбари)нинг Ф.И.О.)

 

 





<<  Асосий саҳифа