Авторизация
Сўровнома

Рухсат бериш хусусиятига эга электрон хизматларимиздан фойдаландингизми?

Category: Сўровнома, Умумий овозлар сони: 17



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 4

my.gov.uz
id.uz

Инспекция ҳужжатлари

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда) билан тасдиқланган «Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги Низом»га мувофиқ ёқилғи узатиш ускуналарини қаттиқ ёқилғида эксплуатация қилишнинг, ҳамда технологик ускуналар жойлашган ишлаб чиқариш бинолари ва хоналарини портлаш-ёнғин хавфсизлиги шароитларини таъминлаш талабларини белгилаб беради.
батафсил...
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 29 апрелдаги 210-сон «Собиқ ССР Иттифоқининг қонунга оид ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори, 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори билан тасдиқланган «Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» инспекцияси) тўғрисидаги низом»га (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 9 сон, 105-модда) ва 2005 йил 27 январдаги 32-сон қарори билан тасдиқланган «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари»га (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 3-4 сон, 26-модда) мувофиқ, ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш борасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида технологик жараёнларда ҳамда уйларни иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун электр энергиясидан фойдаланилишини келишиш тартибини белгилайди.
батафсил...
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори билан тасдиқланган «Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисида»ги низомга мувофиқ, электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатишда технологик сарфларни камайтириш ҳамда реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини белгилайди.
батафсил...
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги ва «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ қаттиқ ёқилғидан фойдаланиш ва уни ҳисобга олишнинг тартибини белгилайди.
батафсил...
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон “Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлигини электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида”ги қарорига асосан кучланиш остидаги 110–500 кВ электр узатиш ҳаво линияларининг ток ўтказувчи қисмларига бевосита тегиб туриб иш бажарилганда электромагнит майдони ва бошқа йўлдош омиллар таъсиридан ҳимоялаш бўйича махсус талабларни белгилаб беради.
батафсил...
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 августдаги ПҚ-445-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги тўғрисидаги низом» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори билан тасдиқланган «Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низом», 2004 йил 13 июлдаги 328-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низом» ва 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низом»га мувофиқ, иссиқлик энергияси ишлаб чиқилиши ва узатилиши учун ёқилғи, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва сув сарфи меъёрлари ҳамда иссиқлик юкламаларини, шунингдек технологик йўқотишларни аниқлашнинг ягона тартибини ўрнатади ва ушбу жараёнда иштирок этадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.
батафсил...
Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 декабрдаги 294-сон «2011—2015 йиллар учун паст кучланишли электр тармоқларни модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Қоидаларни бузганлик учун электр тармоғидан узилган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улаш учун тўловни ундириш тартибини белгилайди.
батафсил...
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1474-сонли “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 апрелдаги 103-сонли “Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда истеъмолчиларнинг қуввати 10 кВтгача бўлган электр қурилмаларини, шунингдек тадбиркорлик фаолияти субъектларининг, шу жумладан кичик бизнес субъектларининг (бундан кейин – тадбиркорлик субъектлари) қуввати 50 кВт ва ундан паст (бундан кейин-қуввати 50 кВтгача) бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартибини белгилайди.
батафсил...
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) мувофиқ тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартибини белгилайди.
батафсил...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) мувофиқ
батафсил...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 10 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1864-1
батафсил...
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек ушбу ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги маълумотлар
батафсил...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 4 октябрда 1178-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган
батафсил...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 22 апрелда 1341-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган
батафсил...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 9 июлда 1383-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган
батафсил...