Авторизация
Сўровнома

Инспекцияга йўллаган мурожаатингиз ўрнатилган муддатда кўриб чиқилганми?

Category: Сўровнома, Total votes: 37



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 6

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print1105

Тадбиркорга


 

Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ("Ўздавэнергоназорат" инспекцияси) электр энергияси, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилиш ва кўмирдан фойдаланиш соҳасида меъёрлар ва қоидаларга риоя этилишини назорат қилувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси тизимига Қорақалпоғистон Республикасидаги, Ўзбекистон Республикасининг Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм  вилоятларидаги ҳудудий бўлимлар ва Тошкент шаҳар бўлими киради.

Ҳудудий бўлимлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита "Ўздавэнергоназорат" инспекциясига ҳисобот беради.

Қуйидагилар "Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

электр энергияси, иссиқлик энергиясини оқилона ва самарали ишлаб чиқарилиши, узатилиши, истеъмол қилиниши ва кўмирдан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш;

электр энергияси, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилишда ва кўмирдан фойдаланишда хавфсизлик таъминланишига йўналтирилган олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширилишини назорат қилиш;

 

электр энергияси, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилиш ва кўмирдан фойдаланиш соҳасида зарур норматив ҳужжатлар ва қоидалар ишлаб чиқилишини таъминлаш.

 

 

Тадбиркорлик фаолиятига оид рухсатнома характерига эга маълумотлар:

Қуввати 10 кВт дан ортиқ истеъмолчи объектларининг энергия таъминоти лойиҳаларини келишиш

 

Янги ёки реконструкцияланган электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсатнома бериш

 

Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишга рухсат бериш

 

Электр билан иситиш мақсадида электр энергиясидан фойдаланишни келишиш

 

 

"Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

 

"Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида

 

 



<<  Асосий саҳифа