Авторизация
Сўровнома

Рухсат бериш хусусиятига эга электрон хизматларимиздан фойдаландингизми?

Category: Сўровнома, Умумий овозлар сони: 28



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 6

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print1383

2017 йил 4-чоракда “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида


 

2017 йил 4-чораги давомида “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида таҳлилий маълумот

 

 Электр энергияси, иссиқлик энергияси оқилона ва самарали ишлаб чиқарилиши, узатилиши, истеъмол қилиниши ва кўмирдан фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилишда ҳавфсизликни таъминлашга қаратилган профилактик чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш, ҳамда электр энергияси режимлари ва йўқотишлари устидан давлат назоратини амалга ошириш бўйича:

 

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши томонидан 2017 йил учун тасдиқланган текширишлар режа-жадвалига мувофиқ ҳисобот даврида 237 та комплекс  текшириш ва 214 та илгари берилган кўрсатмаларнинг бажарилишини назорат қилиш тартибидаги текширишлар ўтказилди.

 

Мазкур текширишларни ўтказиш давомида 13,0 млн.кВт соат электр энергияси ва 1,4  минг Гкал иссиқлик энергиясини тежаш заҳиралари, ҳамда электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланишда 2971 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди.

 

Энергетика ускуналарини эксплуатация қилувчи ходимларнинг ҳаётига хавф солувчи қониқарсиз техник ҳолати ёки аварияларнинг ва энергиядан нооқилона фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида қуввати 47,7  минг кВт бўлган 265 та электр қурилмалари тармоқдан узиб қўйилди. Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланишда йўл қўйилган қоида бузилишлари учун 68 та маъсул ходимларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилди ва тегишли суд органларига топширилди.

 

2017 йилнинг тўққиз ойи давомида янгидан ишга туширилаётган ва реконструкция қилинган қуввати 10 кВтдан юқори бўлган  8197 та объектларни электр таъминоти лойиҳалари келишиб берилди ва 5854 та истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини ҳамда 12 та истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат берилди.

 

 “Ўзбекэнерго” ва “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ларнинг жами  457 та объектларида назорат-тадбирлари ўтказилди ва 10694 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича ёзма кўрсатмалар берилди. Электр қурилмаларининг қониқарсиз техник ҳолати учун  514 та  ва ишларни олиб боришда хавфсизлик техникаси қоидаларини бузганлиги учун 238 та бригадаларнинг иши тўхтатиб қўйилди.

 

Ўтказилган назорат тадбирлари натижалари асосида “Ўзбекэнерго” ва “Ўзбекгидроэнерго” АЖ лар таркибидаги корхоналар томонидан қоида бузилишларга йўл қўйган ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилиб, 204 та ходимларга “ҳайфсан” эълон қилинди, 126 та  ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақига 28439,64 минг сўмлик миқдорида жарима солинди ва 1191 та ходимлар жами 217703,11 минг сўмлик пул мукофотларидан маҳрум этилди.

 

2017 йил давомида Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида юридик ва жисмоний шахсларни сайёр қабули ўтказилиб, юридик ва жисмоний шахсларнинг 481 та мурожаатлари кўриб чиқилди ва тегишли чоралар кўрилиб, ёзма равишда жавоблар йўлланди. 

 

 

 





<<  Асосий саҳифа