Авторизация
Сўровнома

Рухсат бериш хусусиятига эга электрон хизматларимиздан фойдаландингизми?

Category: Сўровнома, Умумий овозлар сони: 28



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 3

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print2257

2017 йил 2-чоракда “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида

 


2017 йил 2-чораги давомида “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида таҳлилий маълумот

 

 Электр энергияси, иссиқлик энергияси оқилона ва самарали ишлаб чиқарилиши, узатилиши, истеъмол қилиниши ва кўмирдан фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилишда ҳавфсизликни таъминлашга қаратилган профилактик чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш, ҳамда электр энергияси режимлари ва йўқотишлари устидан давлат назоратини амалга ошириш бўйича:

 

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи  Республика Кенгаши томонидан 2017 йил учун тасдиқланган текширишлар режа-жадвалига мувофиқ ҳисобот даврида 115 та (2016 йилнинг шу даврида 144 та) та комплекс  текшириш ва 74  та (2016 йилнинг шу даврида 111 та) илгари берилган кўрсатмаларнинг бажарилишини назорат қилиш тартибидаги текширишлар ўтказилди.

 

Мазкур текширишларни ўтказиш давомида 6,97 млн.кВт соат электр энергияси ва 1,4 минг Гкал иссиқлик энергиясини тежаш заҳиралари, ҳамда электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланишда 1494 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди.

 

Энергетика ускуналарини эксплуатация қилувчи ходимларнинг ҳаётига хавф солувчи қониқарсиз техник ҳолати ёки аварияларнинг ва энергиядан нооқилона фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида қуввати 18,5  минг кВт бўлган 148 та электр ҳамда иссиқлик юкламаси 0,69  Гкал/с бўлган 1 та иссиқлик қурилмалари тармоқдан узиб қўйилди.

 

Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланишда йўл қўйилган қоида бузилишлари учун 46 та масъул ходимга нисбатан маъмурий қоидабузарлик ҳақида баённомалар тузилди ва суд идораларига топширилди. Бундан ташқари инспекция томонидан ёзма кўрсатмаларга мувофиқ энергиядан фойдаланишда қоида бузилишига йўл қўйган 26 та шахсларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилди.

 

2017 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида янгидан ишга туширилаётган ва реконструкция қилинган 18 та объектларнинг иссиқлик таъминоти лойиҳаларини, қуввати 10 кВтдан юқори бўлган  3495 та объектларни электр таъминоти лойиҳалари келишиб берилди ва 2489 та истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини ҳамда 5 та истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат берилди.

 

“Ўзбекэнерго” жамиятининг жаъми  212 та (2016 йилнинг шу даврида 223 та) объектларида назорат-тадбирлари ўтказилди ва 929 та (2016 йилнинг шу даврида 1096та) қоидабузарлик ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича ёзма кўрсатмалар берилди. Электр қурилмаларининг қониқарсиз техник ҳолати учун  259 та (2016 йилнинг шу даврида 277 та) ва ишларни олиб боришда хавфсизлик техникаси қоидаларини бузганлиги учун 113 та (2016 йилнинг шу даврида 124 та) бригадаларнинг иши тўхтатиб қўйилди.

 

Ўтказилган назорат тадбирлари натижалари асосида жамият таркибидаги корхоналар томонидан қоида бузувчиларга нисбатан 115 та ходимга (2016 йилнинг шу даврида 118 та) “Хайфсан” эълон қилинди, 77 та (2016 йилнинг шу даврида 53та) ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақига 13,3 млн сўмлик жарима солинди ва 746 та (2016 йилнинг шу даврида 627 та) ходимлар жами 13,0 млн сўмлик пул мукофотидан маҳрум этилди.

 

 “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”нинг ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йилнинг 13 февралида 23-сонли бўйруқ қабул қилиниб, “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлаган жадвалга мувофиқ 2017 йилнинг 1-ярим йиллигида Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида юридик ва жисмоний шахсларни сайёр қабули ўтказилиб, юридик ва жисмоний шахсларнинг 53 та мурожаатлари кўриб чиқилди ва тегишли чоралар кўрилиб, ёзма равишда жавоблар йўлланди.

 

Шу билан бирга инспекциянинг ҳудудий бўлимлар бошлиқлари томонидан ўтказилган сайёр қабулларда жами 217 та мурожаатлар кўриб чиқилди.

 

 

 

 





<<  Асосий саҳифа