Авторизация
Сўровнома

Рухсат бериш хусусиятига эга электрон хизматларимиздан фойдаландингизми?

Category: Сўровнома, Умумий овозлар сони: 28



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 3

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print5350

2017 йил 1-чоракда “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида

 


2017 йил 1-чораги давомида “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида таҳлилий маълумот

 

 Электр энергияси, иссиқлик энергияси оқилона ва самарали ишлаб чиқарилиши, узатилиши, истеъмол қилиниши ва кўмирдан фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилишда ҳавфсизликни таъминлашга қаратилган профилактик чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш, ҳамда электр энергияси режимлари ва йўқотишлари устидан давлат назоратини амалга ошириш бўйича:

 

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи  Республика Кенгаши томонидан 2017 йил учун тасдиқланган текширишлар режа-жадвалига мувофиқ ҳисобот даврида 56 та комплекс  текшириш ва 34 та илгари берилган кўрсатмаларнинг бажарилишини назорат қилиш тартибидаги текширишлар ўтказилди.

 

Мазкур текширишларни ўтказиш давомида 4,4 млн.кВт соат электр энергияси ва 0,04 минг Гкал иссиқлик энергиясини тежаш заҳиралари, ҳамда электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланишда 731 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди.

 

Энергетика ускуналарини эксплуатация қилувчи ходимларнинг ҳаётига хавф солувчи қониқарсиз техник ҳолати ёки аварияларнинг ва энергиядан нооқилона фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида қуввати 9,7  минг кВт бўлган 90 та электр ҳамда иссиқлик юкламаси 23,0 Гкал/с бўлган 3 та иссиқлик қурилмалари тармоқдан узиб қўйилди. Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланишда йўл қўйилган қоида бузилишлари учун 30 та масъул ходимга нисбатан маъмурий қоидабузарлик ҳақида баённомалар тузилди ва суд идораларига топширилди. Бундан ташқари инспекция томонидан ёзма кўрсатмаларга мувофиқ энергиядан фойдаланишда қоида бузилишига йўл қўйган 15 та шахсларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилди.

 

Ҳисобот даврида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг мурожаатлари бўйича инспекция инспекторлари, мутахассислар сифатида 144 та хўжалик субъектларини текширишда иштирок этдилар.

 

Ҳисобот даврида инспекцияга  Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  7 та топшириғи, Вазирлар Маҳкамасининг 10 та Қарорлари ва Фармойишлари, Бош вазир ва унинг ўринбосаларининг 118 та топшириқлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларининг 10 та баённомалари келиб тушди. Улардан тегишлича  5, 7, 92 ва 7 таси ўз вақтида бажарилди, қолганлари бўйича эса муддати тугамаганлиги сабабли бажарилиши устидан назорат ўрнатилган.

 

2017 йилнинг 1-чораги давомида инспекция номига 110 та шикоят ва аризалар, шу жумладан Вазирлар Маҳкамаси орқали  24 та, Бош вазирнинг Виртуал қабулхонаси орқали – 7 та ва 54 та мурожаат Интерактив хизматлар ягона портали орқали келиб тушди. Барча шикоятлар ва аризалар ўз вақтида ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилиб, мурожаатларнинг муалифлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли жавоблар юборилди. Қолган мурожаатлар ҳозирда кўриб чиқилмоқда.

 

 

 

 





<<  Асосий саҳифа