Авторизация
Сўровнома

Инспекцияга йўллаган мурожаатингиз ўрнатилган муддатда кўриб чиқилганми?

Category: Сўровнома, Total votes: 35



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 5

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print1021

Он-лайн тарзда савол йўллаш

савол бериш

Ўз саволингизни йўллаш учун "савол бериш" тугмачасини босинг ва пайдо бўлган шаклдаги майдонларни тўлдиринг.

Савол матни:

“Cауна-ҳаммом”ни электр энергиясида иситиш учун тегишли рухсат олиниши керакми?

Ўзимнинг турар уй жойимда жойлашган, мен ва оиламнинг маиший эҳтиёжлари учун ишлатиладиган, тижорий мақсадларда фойдаланилмайдиган “сауна-ҳаммом”ни электр энергиясида иситиш учун “Ўздавэнергоназорат” инспекциясидан тегишли рухсат олиниши керакми? Шу тўғрисида батафсил маълумот беришингизни сўрайман.

 

Раҳимбердиев Ғайрат

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани

Жавоб:

Ҳурматли Ғайрат Раҳимбердиев,

"Ўздавэнергоназорат" Инспекцияси Сизнинг саволингизни кўриб чиқиб маълум қиладики, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 89 бандига мувофиқ, электр энергиясидан хоналарни иситиш ва иссиқ сув таъминоти мақсадида фойдаланилганда "Ўздавэнергоназорат" ДИга бошқа турдаги энергия ўрнига электр энергиясидан фойдаланишни келишиш учун техник-иқтисодий асослар тақдим этилиши зарур.

 

Шаҳар қурилиши меъёрлари ва қоидаларида кўзда тутилган овқат тайёрлаш ва хоналарни иситиш учун электр энергиясидан фойдаланиш ҳолатлари бундан мустасно.

 

А.Усмонов,

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи

 

 



<<  Асосий саҳифа