O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI
O'ZDAVENERGONAZORAT
ELEKTR ENERGETIKADA NAZORAT BO'YICHA DAVLAT INSPEKSIYASI
O'ZDAVENERGONAZORAT
ELEKTR ENERGETIKADA NAZORAT BO'YICHA DAVLAT INSPEKSIYASI
Bugun:
07.09.2010, Seshanba
YANGILIKLARХАЛҚАРО ОРОЛНИ ҚУТҚАРИШ ФОНДИ ВА БМТ ЎРТАСИДА ЎЗАРО АНГЛАШИНУВ МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ3 март куни БМТ нинг Марказий Осиёда превентив дипломатия ҳудудий марказининг Ашхобод шаҳридаги идорасида БМТ ва Халқаро Оролни қутқариш фонди Ижроия қўмитаси ўртасида ўзаро англашинув меморандуми имзоланди.Халқаро Оролни қутқариш фонди 1999 йилнинг 9 апрелида ташкил этилган. 2008 йил 11 декабрда Халқаро Оролни қутқариш фондига БМТ Бош Ассамблеяси қошидаги кузатувчи мақоми берилган. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ушбу ташкилот муассислари ҳисобланади. Англашинув меморандуми ўз олдига Орол ҳавзасида екологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш йўлида ҳамкорликни ривожлантиришни мақсад қилиб қўйган. Янги ҳужжатда Марказий Осиёда ҳудуддаги барча давлатлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш механизмини излаш зарурлиги ҳақида сўз боради. Қайд этиш керакки, БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Халқаро Оролни қутқариш фондининг ташкил этилиши Марказий Осиёдаги барча давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватловчи муҳим восита бўлишини таъкидлаган еди. БМТ Бош котиби Орол денгизига оид келгуси қарорларда иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавф ўсиб бораётгани эътироф етилишига умид билдирган. Manba: Anons.uzURL-manzil: http://www.anons.uz/uz/index.php?mod=article&cat=economics&article=1310
|
|
| | ||
|
БОШ САҲИФА | ЯНГИЛИКЛАР | ЭНЕРГИЯ ТЕЖАШ | ҲУЖЖАТЛАР | ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР | ON-LINE ЁРДАМ | БИЗ ҲАҚИМИЗДА | ИНСПЕКЦИЯ ҲАЁТИ | МАНЗИЛ | ВАКАНСИЯ | ФОРУМ
© 2008 - 2010 «O'ZDAVENERGONAZORAT» INSPEKSIYASINING RASMIY SAYTI. Sayt materiallaridan foydalanganda manba ko‘rsatilishi shart. |
|||||
