Авторизация
Сўровнома

Инспекцияга йўллаган мурожаатингиз ўрнатилган муддатда кўриб чиқилганми?

Category: Сўровнома, Total votes: 35



Orphus
Он-лайн фойдаланувчилар сони: 5

my.gov.uz
id.uz
чоп этиш print752

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини такомиллаштириш ва истеъмол қилинаётган электр энергияси учун ҳисоб-китоблар интизомини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори

 

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини такомиллаштириш ва истеъмол қилинаётган электр энергияси учун ҳисоб-китоблар интизомини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 45-сон, 589-модда)

 

 

Электр энергиясидан оқилона ва самарали фойдаланилишини таъминлаш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш ҳамда истеъмол қилинаётган электр энергияси учун ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш, электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ходимлари ва истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

 

1. Халқаро молиявий институтларнинг молиявий кўмагида 2012—2017 йилларда Тошкент шаҳрида, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида юридик ва жисмоний шахсларга 1-иловага* мувофиқ электр энергиясини ҳисобга олишнинг замонавий электрон приборларини ўрнатган ҳолда Электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳалари амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

 

*1-илова рус тилидаги матнда берилган.

 

2. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра:

 

истеъмолчилар — юридик ва жисмоний шахслардаги электр энергиясини ҳисобга олишнинг мавжуд приборларини алмаштириш ва замонавий электрон приборларни ва аппарат комплексларини ўрнатиш «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

 

юридик шахсларнинг белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган мавжуд ўлчов трансформаторларини алмаштириш ва модернизациялаш уларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

 

3. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда республика ҳудудлари бўйича, биринчи навбатда Тошкент шаҳрида, асбоб-ускуналарнинг, дастурий комплексларнинг, жорий этилаётган тизимларнинг ўзаро мувофиқлигини ва узатилаётган маълумотларни бирхиллаштиришни таъминловчи ягона техник талабларни белгилаган ҳолда, Электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш ва молиялаштириш манбалари юзасидан бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

 

4. Белгилаб қуйилсинки, Электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилган ҳудудий электр тармоқлари корхоналарида ва электр таъминоти корхоналарида, шу жумладан бўлиниш ва участкалар ўртасидаги чегараларда:

 

ҳар ой якунлари бўйича электр энергиясини бериш-қабул қилиш далолатномалари расмийлаштирилади, улар тегишли раҳбарлар ва мансабдор шахслар томонидан имзоланади;

 

раҳбарлар ва тегишли мансабдор шахслар олинган электр энергияси қийматининг ҳақи тўланишини таъминлаш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шахсан жавоб берадилар.

 

5. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, электр энергиясини сотиш ва тўлов интизомига риоя этиш масалалари учун масъул бўлган таркибий бўлинмалар, шунингдек ташкилотлар — электр энергияси истеъмолчилари раҳбарлари зиммасига электр таъминоти шартномаларининг ўз вақтида тузилиши, электр энергияси учун белгиланган муддатларда ҳисоб-китоб қилиниши, муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзларининг пайдо бўлишига йўл қўйилмаслиги юзасидан шахсий масъулият юклансин.

 

6. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг штатдаги ходимларининг белгиланган сони доирасида бир ой муддатда:

 

истеъмолчилардан қарзларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирилишини таъминлаш бўйича гуруҳлар ташкил этсин, уларни олий юридик маълумотга эга бўлган малакали мутахассислар билан таъминласин;

 

рухсатсиз электр энергияси олиш ва электр тармоқларига уланиш ҳолларини аниқлаш учун техник гуруҳлар ташкил этсин, уларни малакали муҳандис-техник ходимлар билан таъминласин ҳамда зарур асбоб-ускуналар ва техник воситалар билан жиҳозласин.

 

7. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси, бошқа манфаатдор идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда:

 

35 кВ ва ундан юқори қувватли электр тармоқларида ҳисобга олишнинг ўлчов приборлари ва тизимларини текшириш ва сертификатлаш бўйича кўчма лабораториялар ташкил этиш ва уларни жиҳозлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин;

 

хўжалик юритувчи субъектларда ўрнатилган ўлчов трансформаторлари ва ускуналарини модернизациялаш режа-жадвалини бир ой муддатда тасдиқласин;

 

ишларнинг якунлари бўйича 2013 йил 25 ноябргача бўлган муддатда, молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилаган ҳолда, тақсимлаш тармоқларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш дастури лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

 

8. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси хизмат кўрсатувчи тижорат банклари ва «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти билан биргаликда ташкилотлар ва аҳолидан электр энергияси учун тўлов ҳисобига тушадиган пул маблағларининг реал вақт режимида ҳисобга олинишини таъминлайдиган дастурий таъминотни ва зарур техник воситаларни 2013 йил 1 декабргача бўлган муддатда жорий этсин.

 

9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

 

«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

 

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2013 йил 1 ноябрь,

295-сон

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сон қарорига  2-ИЛОВА

 

 



<<  Асосий саҳифа